26 апрелдан 12 майга қадар Тошкентда саккизинчи халқаро жазз фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилди Маданияти ва санъатни ривожлантириш жамгғармаси матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Фестиваль ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси шафелигида бутун дунёда нишонланадиган 30 апрель — Халқаро жаз кунига мўлжалланиб ўтказилади.

«ЮНEСКО тинчлик, мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатликни рағбатлантириш воситаси сифатида жаз кучига ишонади, шу боис 2011 йилнинг ноябрь ойида ЮНEСКО Бош конференцияси жаз ва унинг сайёрамизнинг барча бурчакларидаги кишиларни бирлаштиришдаги дипломатик ролига урғу бериш мақсадида 30 апрелни Халқаро жаз куни деб эълон қилган», — дейилади жамғарма хабарида.

2024 йилда Ўзбекистонда халқаро жаз фестивали саккизинчи бор ўтказилади. Фестивалнинг барча концертлари «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройи ортидаги очиқ осмон остида ўтказилади. Унга кириш бепул.

Фестиваль дастурида Франция, Германия, Индонезия, Исроил, Польша, Руминия, Украина ва Швейцариядан ташриф буюрадиган жаз ижрочилари ва гуруҳлари иштирок этади. Жамғарма таклифига биноан фестивалда Грегори Портер (АҚШ), Кенни Гарретт (АҚШ), Игорь Бутман (Россия) ва бошқа мусиқачилар қатнашади.

27 апрель куни фестивалда Ўзбекистондан, ўтган йилда бўлгани каби, Jazzirama гуруҳи иштирок этади. 30 апрелда эса маҳаллий жазнинг турли авлод вакиллари ва ҳаракатларини тамсил этувчи ижрочилар иштирокидаги концерт марафони бўлиб ўтади.

Шунингдек, фестиваль дастуридан маданий мулоқот ва эркин ижодий суҳбатлар учун майдонни яратиш мақсадида Ўзбекистон мусиқачилари ва хорижий мамлакатлар вакилларини бирлаштирувчи маҳорат дарслари ўрин олган.