Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитой ва Бразилияда ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган кучли ёғингарчиликлар юзасидан ҳамдардлик йўллади.

«Ҳалокатли оқибатлар ҳақидаги хабарларни чуқур қайғу билан қабул қилдик», — деб ёзади ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон ТИВ қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Бразилияда ёмғирлар 29 апрель куни бошланганди. Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида 29 киши ҳалок бўлган, 60 киши бедарак йўқолган.

Шунингдек, ўн минглаб одамлар уй-жойсиз қолган, яна юз минглаб истеъмолчи сув ва электрдан узилиб қолган.

Хитойда эса йирик сув тошқинлари апрель ойининг учинчи ўн кунлигида рўй берган. Мамлакат жанубидаги Гуандун провинциясида кучли ёғингарчиликлар сабаб расмийлар мамлакатнинг энг зич жойлашган ҳудудидаги 110 минг аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлган.

Фото: VCGФото: VCG

Бир неча киши ҳодисалар ортидан ҳалок бўлган ва ҳароҳатланган. Тошқиннинг жами зарари 140 миллион юандан (19 миллион АҚШ доллари) ошиб кетган.