Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Россия ўртасида бирлашган минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимини яратиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ҳисоботда таъкидланишича, қўшма ҳаво мудофаа тизимини яратиш «икки давлат ҳаво ҳудудини янада ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди».

«Ушбу шартноманинг ратификация қилиниши Қирғизистоннинг Россия билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлайди ҳамда икки давлат ўртасидаги мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади», — дея таъкидлади Жапаров матбуот хизмати.

Бир кун аввал келишув Қирғизистон парламенти томонидан ҳам ратификация қилинган эди. Ҳужжатга кўра, бирлашган ҲҲМ тизими Россиянинг Кантдаги авиабазаси ёнида жойлаштирилади. Бунинг учун 5 гектар ер участкаси вақтинча ажратилган. Ҳужжат беш йилга тузилган.

«Бу бирлашган ҲҲМ тизими <...> Бу Россия учун ҳам, Қирғизистон учун ҳам катта ютуқ. Россия ва Қирғизистон иттифоқчилик муносабатларидан ташқари, биз ҳам кўплаб умумий интеграцион бирлашмаларнинг бир қисми эканлигимизни ҳисобга олсак, бу жуда муҳим. Албатта, бундай қўшма хавфсизлик элементлари жуда муҳим», — дея қайд этди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

12 октябрь куни Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга расмий ташрифи бўлиб ўтди. Бу Путиннинг Гаагадаги Халқаро жиноий суди уни украиналик болаларни ноқонуний депортация қилишда айблаб, март ойида ҳибсга олишга ордер берганидан кейин биринчи халқаро ташрифидир. 13 октябрь куни у МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммитида ҳам иштирок этади.