20 март куни Тошкентда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан Енгил атлетика федерацияси ва ProRun югуриш мактаби кўмагида илк бор Navro‘z Marafoni яриммарафони ўтказилди.

Бир неча юз киши танлов бўйича 21 км, 3 км ва 2018 м га югуриш учун пойтахтнинг марказий кўчаларига чиқди.

Югуришларда одамлар турли ёш ва турлича тайёргарлик даражасига эга — профессионал спортчи ва ҳаваскор сифатида иштирок этди. Кўпчилик учун бу ҳаётидаги биринчи яриммарафон бўлди. Паралимпиячилар ҳам қисқа масофада югурди.

21 км масофада эркаклар ўртасида Шохруҳ Давлатов, аёллар ўртасида эса Тамила Қўчқорова ғалаба қозонди.

Фото