РИА Новости - 27 сентябрь куни АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёнинг беш мамлакати ташқи ишлар вазирлари билан янги форматда илк учрашув ўтказди. Бундан буён ушбу форматда АҚШ билан ушбу мамлакатларни қизиқтираётган умумий муаммолар муҳокама қилинади, деди Давлат департаменти вакили Жон Кирби.

Керри Нью-Йоркда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, «давлат котиби Марказий Осиёлик ҳамкасблари билан бирга минтақа муаммолари муҳокамасининг янги форматига асос солди», дея таъкидлади Кирби.

«Давлат котиби ва ташқи ишлар вазирлари АҚШ билан минтақа мамлакатлари хавфсизликка умумий таҳдид ва иқтисодий ривожланиш борасида қандай ҳамкорлик қилиши мумкинлигини муҳокама қилди», — дея масалага аниқлик киритди АҚШ ташқи сиёсат идораси вакили. Керри ҳамкасбларига қарата, Марказий Осиёдаги барқарорлик «АҚШнинг миллий хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқ», деди.

Иштирокчилар муҳокамани яқин орада давом эттиришга келишиб олди, дея фикрига якун ясади Давлат департаменти вакили.