Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар қилди ЎзА.

Ташриф доирасида Ислом Каримов Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади.