Инсоннинг бутун ҳаёти қўл билан боғлиқ: туғилиши билан уни қўлга олиб, бешикка белайдилар, вафот этгач, қабристонга қадар қўлда кўтариб бориб, гўрковнинг қўли билан қазилган қабрга туширадилар. Мазали таом еганлар - ошпазга «қўлингиз ширин экан» деб, дарддан халос бўлганлар - шифокорга «қўлингиз енгил экан» деб, хизматдан кўнгли тўлганлар - устага «қўлингиз гул экан» деб раҳмат айтади.
Қўллар инсоннинг мавқеи ва машаққатларидан ҳикоя қилади. Кафтлардаги чизиғу ёриқлар, доғу чандиқлар кишиларнинг турмуши, касб-коридан дарак беради. «Газета.uz» фотомухбири
Мадина Аъзам мана шундай қўлларнинг «гапирувчи суратлари»ни бир лойиҳада жамлашга қарор қилди.
Ғоя 2023 йил бошидаги аномал совуқ кунларда туғилган. Фотосуратчи
қор кураётган ободонлаштириш хизмати ходимларини кузатаркан, уларнинг аксари бир ҳаракатни такрорлаётгани - «куҳ-куҳ»лаб қўлларини иситаётганига эътибор қаратган.
Изоҳ