Аҳоли ўртасида талабгир, арзон ва хавфсиз бўлишига қарамасдан, Ўзбекистонда шаҳар атрофидаги темир йўл алоқаси яхши ривожланмаган. Электричкалар бошқа транспорт турларига нисбатан тезлик бўйича афзалликларга эга. Улар автотранспорт воситаларига қараганда экологик жиҳатдан тоза ва бир вақтда кўпроқ одамларни ташишга қодир.
Бугун Тошкент Хўжакент, Сирдарё, Гулистон, Ховос, Бекобод ва Ангрен билан шаҳар атрофи темир йўл алоқаси орқали боғланган. Ўтган йилнинг ёзидан бошлаб Фарғона водийсида Наманган-Андижон-Марғилон-Қўқон йўналиши бўйича электрлаштирилган ҳалқа темир йўли ишга туширилди. Ушбу йўналиш бўйлаб электричкаларҳам йўлга қўйилди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотларига кўра, электричкаларда кунлик йўловчилар оқими 8200 кишини ташкил қилади.
Компания Тошкент-Хўжакент йўналиши учун янги электропоездлар сотиб олишни
режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ЎТЙ «Газета.uz»га келгусида Ангрен-Тошкент йўналишини Келесга қадар узайтириш, шунингдек, Хўжакентдан Келесга Назарбек орқали поезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилаётганинини маълум қилди. Компаниянинг хабар беришича, Келесни Тошкент билан боғлайдиган йўлда ҳар куни жиддий тирбандликлар пайдо бўлмоқда. Янги йўналишларни очиш мазкур муаммони ижобий ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун темир йўл қуришнинг ҳожати йўқ – у аллақачон мавжуд. Лойиҳаларнинг муддатлари ҳозирча номаълум.
Шу билан бирга, бундан тўрт йил муқаддам Бекобод-Тошкент-Бекобод йўналишидаги қатновлар сонини кунига иккитага етказиш
режалаштирилган эди, лекин янги таркиблар йўқлиги туфайли бу режа амалга ошмади.
«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин Тошкентдан Хўжакент ва Сирдарёга электропоездда бориб, йўловчиларнинг ЎТЙ кўрсатаётган хизматлар ҳақидаги фикрларини ўрганишга ҳаракат қилди.
Изоҳ