Дубай аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккач, ўзбекистонлик аёл жанжал кўтарди. У бортдаги бошқа бир аёл билан ҳам жанжаллашди. Оқибатда парвоз яна кечикди, бошқа қатновлар вақти ҳам ўзгарди ва аёллар рейсдан қолдирилди. Uzbekistan Airways кўрган 5037 доллар зарар улардан ундириб олинди.
Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.
Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.
Туркиянинг Истанбул вилоятида Instagram учун видео олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси 22 ёшли ватандошини отиб қўйди. У бош қисмидан олган жароҳати сабаб вафот этди.
Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида совуқ ҳавода носоз автобусда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик, жумладан, 12 нафар бола эвакуация қилинди. Аввалроқ Kazinform агентлиги уларнинг сони 64 нафар экани ҳақида маълумот берганди.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли турар-жой биносида газ баллони портлаши оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улар оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Элчихона ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси носоз автобусдан эвакуация қилинди. Улар Тошкентдан Қозон (Россия) томонга ҳаракатланаётган бўлган.
Дубайда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик эркак қутқарилди. Ундан 200 минг доллар пул талаб қилинган, пул берилмаган тақдирда жонига қасд қилиш билан қўрқитилган. У Бош консуллик дипломатлари кўмагида озодликка чиқарилди.
Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик уч нафар бола «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйди. Милиция болаларнинг оилалари миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаб келаётгани ва шу туфайли мамлакатдан чиқариб юборилишини билдирди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, икки нафар ёш Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига жасадларни ватанга олиб келишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Россиянинг Саранск шаҳрида гиёҳванд модда савдосида гумонланган 55 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. У кўп йиллар аввал Ўзбекистон ички ишлар органларида ишлаган ва 2005 йилда ишдан бўшаганидан сўнг оиласи билан Россияга кўчиб кетган.
Июнь ойи бошида Мисрда ЙТҲга учраган Ўзбекистон фуқароси икки ойлик даволанишдан сўнг ватанига қайтарилди. Унга Ўзбекистон элчихонаси, Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Uzbekistan Airways компанияси томонидан ёрдам кўрсатилди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Toyota ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна 6 киши шифохонага етказилди. Мамлакат ИИВ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоевнинг маълум қилишича, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 6030 нафар ўзбекистонлик махсус рейслар орқали эвакуация қилинди. Йил давомида хориждаги фуқаролар учун 200 мингдан ортиқ консуллик операцияси амалга оширилди.
Туркиянинг Ҳатай ва Қаҳраманмараш шаҳарларида содир бўлган зилзила вайроналари остидан 2 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Яна 8 нафар Ўзбекистон фуқароси табиий офат ўчоқларидан эвакуация қилиниб, мамлакатга қайтарилмоқда.
Олмаота вилояти Есик шаҳрида новвойхона портлаб, ёнғин юз берди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди.
Санкт-Петербургда батарейкани ютиб юборган ўзбекистонлик 1 ёшли қиз тахминан 3 ой ўтиб вафот этди. Ота-она шифокорга мурожаат қилмаган. Улар қизи ютиб юборган жисм танани ўз-ўзидан тарк этади деб ўйлаган.
Жанубий Корея пойтахти Сеул марказида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 151 киши ҳалок бўлди, 82 нафари жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик, жумладан, камида бир нафар ўзбекистонлик ҳам борлиги аниқланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг