«демаркация» тегли мақолалар


Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
28 март 2023, 10:57

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилдан бери давом этиб келаётганди.

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди
17 ноябр 2022, 22:04

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Уч кун аввал ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди.

Қирғизистон билан чегарадаги аҳолини кўчиришга 50 млрд сўм ажратилади — бош вазир
15 ноябр 2022, 08:13

Қирғизистон билан чегарадаги аҳолини кўчиришга 50 млрд сўм ажратилади — бош вазир

Ўзбекистон ҳукумати икки давлат чегаралари ўзгариши муносабати билан Қирғизистон билан чегарада яшовчи 130 га яқин оилани кўчиришни режалаштирмоқда. Компенсация тўловларига 50 млрд сўм (тахминан 4,5 млн доллар) — ҳар бир оилага ўртача 384,6 млн сўмдан ажратилади.

Депутатлар Қирғизистон билан чегара ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ўзбекистон нима эвазига нима олади?
14 ноябр 2022, 23:23

Депутатлар Қирғизистон билан чегара ҳақидаги қонунларни маъқуллади. Ўзбекистон нима эвазига нима олади?

Қонунчилик палатаси Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари ҳамда Андижон (Кампир-обод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳудудлар алмашинуви тафсилотларини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди
25 май 2021, 23:56

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди

Қозоғистон ОАВларининг хабар беришича, илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилди. Чегара участкалари тўғрисидаги шартномалар икки мамлакат томонидан 2002 ва 2004 йилларда имзоланган.

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида
27 апрель 2021, 21:50

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида

«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди
26 март 2021, 16:31

Ўзбекистон ва Қирғизистон баҳсли чегара ҳудудларини хатловдан ўтказишга келишиб олишди

Қирғиз-ўзбек чегараларидаги барча баҳсли ҳудудлар ҳал қилинди, дея таъкидлади Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев. Унинг айтишича, икки мамлакат делегациялари Тошкентда бу тўғрисида келишувга эришган. Томонларнинг қандай шартлар асосида келишувга эришгани ҳам маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг