Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукумати тадбиркорлар учун онлайн-тижорат платформасини яратиш ва 1 млрд долларлик савдо айланмасига эришишни режалаштирмоқда, деди инвестициялар вазири Лазиз Кудратов. У, шунингдек, Озарбайжон раҳбарининг август ойида Тошкентга ташрифи режа қилинганини айтди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Озарбайжонда газ қазиб олиш лойиҳасига қўшилиши мумкин, дея маълум қилди Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов. Гап Каспий денгизидаги «Шаҳ-Дениз» лойиҳаси ҳақида кетмоқда.
Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонаси очилди. Унга консул этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Марказий Осиёнинг тўртта давлати ва Озарбайжон июль ойида Қозоғистон ҳудудида кенг кўламли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.
17 март куни Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилади. Унда ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига оид 150 га яқин амалий санъат намуналари намойиш этилади.
Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегара ҳудудини ўққа тутишда айблади. Бокуда бир киши яралангани хабар қилинди. Ереван тўрт арман аскари ҳалок бўлганини билдирди. Бу Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиётидан буён икки давлат ўртасида юз берган энг жиддий чегара тўқнашуви ҳисобланади.
Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасблари Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, президентлик сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Exit-poll натижаларига кўра, у сайловда 93,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда.
Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.
БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказиладиган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этиш учун 23−24 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлади.
Арманистон бош вазири Никол Пашиньян бир неча ой ичида Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Январда Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган 50 ёшли Эрон фуқаросига ўлим жазоси тайинланди. Унинг ўқ отиши оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, икки қўриқчи яраланганди.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбари 2024 йил 1 январдан унинг фаолиятини тугатиш ва барча давлат муассасаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қорабоғ аҳолисини Озарбайжон тақдим этган реинтеграция шартлари билан таништириш таклиф қилинди.
Бир кун аввал эвакуация бошланганидан буён Тоғли Қорабоғдан Арманистонга 6500 дан ортиқ қочқин етиб келди. Тан олинмаган республика расмийлари ҳудудни 120 мингдан ортиқ этник арманлар тарк этмоқчи эканини маълум қилди.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси расмийлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унга кўра, тан олинмаган республика армияси қуролсизлантирилади. Озарбайжон вакиллари билан ҳудуддаги арманларнинг реинтеграцияси юзасидан музокара ўтказилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади. «Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради», — деди у.
Озарбайжон «конституциявий тузумни тиклаш учун» Тоғли Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошлаганини эълон қилди. Тан олинмаган республика пойтахти Степанакерт артиллериядан ўққа тутилмоқда. Мудофаа вазирлиги баёнотида фуқаролик объектлари ва тинч аҳоли нишонга олинмаётгани айтилган.
Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг