Ўзбекистоннинг давлат қарзи қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 29,2 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди. Қарз 2022 йилда 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, ЯИМ 11,1 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси юзасидан маълумотларни эълон қилди. Фойда солиғи ўтган йилгидан камайди, билвосита солиқ тушумлари прогнозга нисбатан паст бўлди. «UzGasTrade»га газ нархи ўртасидаги тафовутни қоплаш учун 6,6 трлн сўм ажратилди.
Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга ёрдам бериш мақсадида 27 млн евро грант ажратади. Маблағлар соҳада илм-фан, таълим, ахборот хизматларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш каби тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади.
2023 йилда давлат активларини хусусийлаштириш Ўзбекистон давлат бюджетига 10 трлн сўм даромад келтиради, деб тахмин қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бу олдинги йилги прогнозга нисбатан 66,6 фоизга кўп. Даромадлар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджетига бағишланган «Фуқаролар учун бюджет» нашрини эълон қилди. Унга кўра, иқтисодий ўсиш 5,3 фоиз, инфляция 9,5 фоиз, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.
Президент Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов ва Гулнора Рахимовани Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирига ўринбосар этиб тайинлади. Омонулло Насритдинходжаев, Одилбек Исоқов ва яна бир қанча раҳбарлар молия вазири ўринбосарлари лавозимларини тарк этишди.
2022 йилда Ўзбекистонда ойлигидан солиқ тўлаётганлар сони 215 мингга ошиб, 5 млн кишига етди. Уларнинг аксарияти ҳали ҳам 1−2 млн сўм маош олади, бироқ уларнинг улуши пасайишда давом этмоқда. Шу билан бирга, 4−5,5 млн сўм ва ундан ортиқ маошга эга бўлган солиқ тўловчилар сони кескин ошган.
Январнинг биринчи ярмида давлат бюджети дефицитининг 5,5 трлн сўмга етиши совуқдан жабр кўрган 30 минг тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги ўсиши ҳамда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг молиялаштирилиши билан изоҳланди. Умуман олганда, январда даромадлар ошди, дея қайд этди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг