Спорт

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 8-ўринда якунлади
28 октябр 2023, 14:28

Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларини 8-ўринда якунлади

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Пара Осиё ўйинларини Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринда якунлади. 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик спортчи мусобақада жами 79 та медални қўлга киритди.

Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида ўзбекистонликлар 11 та медалга эга чиқди
28 октябр 2023, 09:40

Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида ўзбекистонликлар 11 та медалга эга чиқди

Пара Осиё ўйинларининг 5-куни ўзбекистонлик пара сузувчилар ва пара атлетларга омадли келди. Эркин усулда сузиш баҳсларида шоҳсупанинг учала ўрнини ҳам ўзбекистонликлар эгаллади. Жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Пара Осиё ўйинларининг 4-куни: Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 6-ўринга тушди
27 октябр 2023, 11:17

Пара Осиё ўйинларининг 4-куни: Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 6-ўринга тушди

Пара Осиё ўйинларининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси аввалги кунларга қараганда камроқ — 7 та медаль қўлга киритди. Пара енгил атлетикачилар Бобур Омонов ва Нурхон Қурбонова мусобақа рекордини ўрнатди. Аввалги Пара Осиё ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова яна шоҳсупага кўтарилди.

Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда олтин медал олди
26 октябр 2023, 13:28

Шаҳрам Аҳадов дзюдо бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирда олтин медал олди

Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳрам Аҳадов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган «Катта дубулға» турнирида илк олтин медалини қўлга киритди.

Пара Осиё ўйинлари: 3-кунда ўзбекистонликлар яна 16 та медаль олди
26 октябр 2023, 11:14

Пара Осиё ўйинлари: 3-кунда ўзбекистонликлар яна 16 та медаль олди

Пара Осиё ўйинларининг 3-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль олиб, умумий медаллари сонини 54 тага етказди. Энг кўп совринларни пара енгил атлетика, пара таэквондо ва пара дзюдочилар қўлга киритди. Жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Пара Осиё ўйинларида илк марта қатнашган ўзбекистонлик каноэчилар 6 та олтин олди
25 октябр 2023, 11:12

Пара Осиё ўйинларида илк марта қатнашган ўзбекистонлик каноэчилар 6 та олтин олди

Пара Осиё ўйинларининг 2-кунида 18 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумий рўйхатда 4-ўринда бормоқда. Пара каноэ баҳсларида илк бор иштирок этган жамоанинг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди.

Пара Осиё ўйинлари: ўзбекистонлик параспортчилар бир кунда 20 та медаль олди
24 октябр 2023, 11:40

Пара Осиё ўйинлари: ўзбекистонлик параспортчилар бир кунда 20 та медаль олди

Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларининг 1-кунида Ўзбекистон терма жамоаси 20 та медалга эга чиқди. Энг кўп соврин пара каное, пара дзюдо, пара енгил атлетика ва пара таэквондо спорт йўналишларида олинди.

Ўзбекистон велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2024 йилги Олимпиадага 4 та йўлланмани қўлга киритди
19 октябр 2023, 11:18

Ўзбекистон велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2024 йилги Олимпиадага 4 та йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистон велоспорт бўйича 2024 йилги Олимпиадада иштирок этиш учун тўртта — аёллар терма жамоаси учта, эркаклар жамоаси эса битта йўлланмани қўлга киритди.

Соғлом турмуш тарзи ва фитнес ассоциацияси ташкил этилиб, унга раҳбар сайланди
19 октябр 2023, 10:19

Соғлом турмуш тарзи ва фитнес ассоциацияси ташкил этилиб, унга раҳбар сайланди

Ўзбекистонда Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциацияга Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов раис этиб сайланди. Алишер Саъдуллаев унга биринчи ўринбосар бўлди.

Футбол: Ўзбекистон Хитойни ютди
17 октябр 2023, 11:43

Футбол: Ўзбекистон Хитойни ютди

Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик учрашувида Хитой терма жамоасини мағлуб этди. Бу терма жамоанинг 3 йил ичида илк сафардаги ғалабаси (видео, фото, статистика).

Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди
15 октябр 2023, 17:22

Ўзбекистонда Сумо федерацияси рўйхатдан ўтди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Сумо федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Камол Усмонов унинг раиси этиб сайланди.

Хитойдаги таэквондо гран-присида 5 ўзбекистонликнинг 4 нафари медаль олди
12 октябр 2023, 18:04

Хитойдаги таэквондо гран-присида 5 ўзбекистонликнинг 4 нафари медаль олди

Хитойда Осиё ўйинларидан 2 кун ўтиб бошланган таэквондонинг WT йўналиши бўйича гран-при мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 3 та бронза медалга эга чиқди: Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов, Жасур Жайсунов учинчи, Никита Рафалович эса иккинчи ўринни олди.

Президент Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижа кўрсатган спортчиларни табриклади
9 октябр 2023, 12:05

Президент Осиё ўйинлари тарихида энг яхши натижа кўрсатган спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев XIХ ёзги Осиё ўйинларида 71 та медалга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни табриклаб, олтин медалларнинг ярмини қизлар қўлга киритганидан мамнунлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 71 та медаль билан якунлади
8 октябр 2023, 12:12

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 71 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларини 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медаль билан бешинчи ўринда якунлади.

Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди
8 октябр 2023, 10:31

Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти этиб тасдиқланди.

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
7 октябр 2023, 22:30

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Гонконгни мағлуб этиб, 1994 йилдан буён илк бор Осиё ўйинлари медалини қўлга киритди (видео, фото).

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди
6 октябр 2023, 19:27

Ўзбекистон спортчилари Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди. Миллий терма жамоа 63 та медаль билан медаллар жадвалида бешинчи ўринни сақлаб қолди.

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди
5 октябр 2023, 18:50

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
4 октябр 2023, 19:47

Ўзбекистон футболчилари Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйди. Миллий терма жамоа бронза медали учун Гонконгга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди
4 октябр 2023, 19:36

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги Осиё ўйинларида яна 3 та медални қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг