Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди ва унга кўра ўзбекистонлик боксчиларнинг рейтингдаги ўрни ўзгарди.
Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида Ўзбекистонда «спорт ойлиги» бошланди.
ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўйинларни 18 та телекамера тасвирга олиши ва VAR тизимини қўллаш бўйича янги лойиҳа устида ишланаётганини билдирди.
Орол денгизининг қуриган туби ва Устюрт текислигидан ўтадиган «Ралли Мўйноқ» автопойгасини ўтказиш дастури тасдиқланди.
«Металлург» — «Қўқон-1912» учрашувини бошқарган Аҳрол Рисқуллаев пенальти белгилашда хато қилгани учун суперлига ўйинларидан четлатилди.
Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди, эркаклар терма жамоаси эса мусобақанинг энг яхши жамоаси бўлди.
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳиби бўлди.
Ўзбекистонда Марказий Осиёда муқобили бўлмаган Спорт реабилитация маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонлик професиионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов америкалик Эммануэль Тэйлорни очколар ҳисоби бўйича мағлуб этиб, WBA Intercontenintal чемпионлик камарига эга чиқди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Карлос Карлсонни учинчи раундда нокаутга учратди.
Бангкокда ўтказилган Осиё чемпионатининг сўнгги баҳсида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов олтин медаль соҳиби бўлди.
Бангкокда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов финалда кореялик рақибига мағлуб бўлди.
Бангкокда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида 69 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Бобо Усмон Ботуров чемпион бўлди.
Бангкокда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Миразизбек Мирзахалилов олтин медаль соҳиби бўлди.
Бангкокда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Нодиржон Мирзаҳмедов биринчи олтин медални қўлга киритди.
Велошоссе бўйича Осиё чемпионатида Янина Кускова Ўзбекистон терма жамоаси жамғармасига илк медални қўшиб қўйди.
Доҳада ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар иккита олтин, битта бронза медалини қўлга киритди.
Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Муаттар Набиева 3 та бронза медаль соҳиби бўлди.
Енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Руслан Қурбонов 3 хатлаб сакраш секторида 16.93 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг учинчи босқичида ўзбекистонлик гимнастикачилар кумуш медални қўлга киритди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг