Жамият

Сирдарёда беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди
14 октябр 2021, 09:53

Сирдарёда беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Қашқадарёлик фуқаро Гулистонда беш кунлик чақалоғини 5000 доллар эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 октябр 2021, 21:30

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналар, Google ва Microsoft Store операторининг Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши, МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида — «Газета.uz»нинг 13 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилмоқда
13 октябр 2021, 16:44

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилмоқда

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилишга доир қонун лойиҳаси қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

207 та сайлов участкаларида видеокузатув олиб борилади
13 октябр 2021, 12:35

207 та сайлов участкаларида видеокузатув олиб борилади

Президент сайловини онлайн кузатиш мақсадида 207 та туман ва шаҳарлардаги сайлов участкаларида жами 414 та кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу участкалардаги овоз бериш жараёни saylov21.uz портали, МСК биноси ва матбуот марказида, шунингдек «Ўзбекистон24» телеканалида онлайн трансляция қилинади.

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди
13 октябр 2021, 12:01 1

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди. Кўприк июль ойида табиий офат сабаб авария ҳолатига келган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

Тошкентдан «Ташморe»гача BRT йўлга қўйилади
13 октябр 2021, 11:19

Тошкентдан «Ташморe»гача BRT йўлга қўйилади

Тошкент вилояти ҳокимлиги Architects Engineers Planners Advisors компанияси билан пойтахт ва Тошкент денгизи ўртасида 6,9 млрд сўмлик тезюрар автобус транзити қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзолади.

Жанубий Корея Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун $5 млн ажратди
13 октябр 2021, 10:42

Жанубий Корея Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун $5 млн ажратди

Корея Республикаси ҳукумати 2021 йилда Ўзбекистонда COVID-19 билан курашиш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш учун 5 млн доллар ажратди. Дастур KOICA агентлиги томонидан амалга оширилади.

Стратегиялар, стратегиялар…
13 октябр 2021, 10:25

Стратегиялар, стратегиялар…

Ўзбекистон олий таълим муассасалари академик эркинликка эришдими, улар халқаро агентликларнинг рейтингига кира олдими, Ўзбекистоннинг Болонья жараёнига қўшилиш режалари ҳақида нималар маълум? Колумнистимиз Комил Жалилов олий таълим бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларнинг баъзи натижаларини таҳлил қилади.

Андижон тиббиёт институтида шанбалик учун ходимлардан ушлаб қолинган 150 млн сўм қайтарилди
13 октябр 2021, 10:18

Андижон тиббиёт институтида шанбалик учун ходимлардан ушлаб қолинган 150 млн сўм қайтарилди

Андижон тиббиёт институти ходимлари шанбалик учун маошидан пул ушлаб қолинишига ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги хабарлар институт томонидан «фейк хабар» дея айтилган эди. Вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳолат ўрганиш натижасида 150 млн сўм пул маблағлари институт ходимларига тўлиқ қайтарилди.

12 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 октябр 2021, 21:30

12 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Onix савдолари 2022 йил якунидан бошланиши, Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган «Спутник V» вакцинаси СЭСга топширилиши, ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши — «Газета.uz»нинг 12 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида

Шаҳрисабздаги спорт зали ОАВ танқидидан сўнг таъмирланди
12 октябр 2021, 19:34

Шаҳрисабздаги спорт зали ОАВ танқидидан сўнг таъмирланди

Шаҳрисабздаги мактаблардан бирида ўқувчилар поли чириб кетган спорт залида шуғулланаётгани ҳақида хабарлар тарқалгандан бир неча кун ўтиб туман ҳокимлиги спорт залини таъмирлаб берди.

Россия 150 минг ўзбекистонлик учун мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлади
12 октябр 2021, 17:56

Россия 150 минг ўзбекистонлик учун мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлади

Россия ҳукумати 150 минг Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш бўйича тақиқни олиб ташлади.

Green Card дастурига ариза топшириш ва натижаларни текшириш — қўлланма
12 октябр 2021, 12:00

Green Card дастурига ариза топшириш ва натижаларни текшириш — қўлланма

Green Card дастурига онлайн анкета қандай тўлдирилади? Грин Кард анкетаси учун фотосуратлар бўйича талаблар қандай? Грин Кард натижаларини қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» ўқувчилар талабига биноан Грин Кард дастурига онлайн ариза топшириш ва ариза натижаларини текшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

Ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади
12 октябр 2021, 10:37

Ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

Ҳукумат 2022 йил охиригача Ўзбекистон ҳудудларида 310 та янги автобус автобус йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли параметрларини тасдиқлади. Ташувчиларнинг зарар миқдори 30% гача бўлса субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилиши мумкин.

Ўзбекистон аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами 20 млндан ошди
12 октябр 2021, 10:18

Ўзбекистон аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами 20 млндан ошди

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қатлами аҳоли умумий сонининг 57,8 фоизини, яъни 20 млн кишидан кўпроқни ташкил этмоқда. Меҳнатга ёшигача бўлганлар 31,1 фоиз, меҳнат ёшидан катталар эса 11,1 фоизга етган.

Тошкентда автомашинадан танасини чиқариб, операторлик қилган шахслар жазоланди
12 октябр 2021, 09:52

Тошкентда автомашинадан танасини чиқариб, операторлик қилган шахслар жазоланди

Тошкентда ҳаракатдаги автомобиль эшигига осилиб ва автомашина салонидан чиқиб операторлик қилган фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

11 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 октябр 2021, 21:30

11 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг қашқадарёлик сайловчилар билан учрашуви, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанбани ҳам дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф этилиши, аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган 9 та вазирлик ва идора раҳбар ходимлари жавобгарликка тортилиши — «Газета.uz»нинг 11 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Қамоқхоналарда қийноқ ҳолатларини деярли учратганим йўқ» — Омбудсман
11 октябр 2021, 16:43

«Қамоқхоналарда қийноқ ҳолатларини деярли учратганим йўқ» — Омбудсман

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Феруза Эшматова 9 ой ичида қамоқхоналарга 120 та мониторинг ташрифлари амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, мониторинг давомида қамоқхоналарда «қийноқ ҳолатлари деярли учрамаган». «Шу пайтгача уларнинг ҳеч қайсисидан „мени бу қийнаяпти“, „урди“ ёки қанақадир „руҳий тазйиқ, босим, қийноқлар ўтказаяпти“ деган мурожаат бўлмади», — дейди омбудсман.

Байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанбани ҳам дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф этилди
11 октябр 2021, 16:41

Байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанбани ҳам дам олиш куни деб эълон қилиш таклиф этилди

Депутатлар байрам муносабати билан дам олиш ишланмайдиган кунга тўғри келса, дам олиш кунини байрамдан кейинги кунга кўчиришни таклиф қилишди. Меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, қонунчиликда белгиланган байрам кунлари агар якшанба кунига тўғри келса, унда душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Суд Гулистон тумани ҳокими ўринбосарини фирибгарликка суиқасд учун жаримага тортди
11 октябр 2021, 15:22

Суд Гулистон тумани ҳокими ўринбосарини фирибгарликка суиқасд учун жаримага тортди

Суд апрель ойида 400 доллар олаётганда ушланган Гулистон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосарини фирибгарликка суиқасдда айбдор деб топди. У 73,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг