Сўнгги қўнғироқ бу нафақат мактаб таълимининг охирги куни, балки битирувчилар учун жиддий ва муҳим қарор қабул қилиш вақтидир. 25 май куни «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги мактаблар битирувчиларидан уларнинг режалари, 5−10 йилдан сўнг ўзларини қаерда ва қандай лавозимда кўришлари ҳақида сўради.
25 май куни Ўзбекистондаги 10 мингдан кўпроқ мактабда жами 392 минг ўқувчи учун қўнғироқ охирги марта чалинди. Қадрдон дўстлар ва устозлар билан хайрлашув, концерт, вальс, кўзлардаги ёш — «Газета.uz» мактаблардаги сўнгги кундан фоторепортаж тайёрлади.
Наманган шаҳрида 62-Халқаро гуллар фестивали бошланди. «Газета.uz» минглаб одамларни бир ерга жамлаган фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.
2005 йилнинг 13 майга ўтар кечаси Ўзбекистон тарихига «Андижон воқеалари» номи билан кирган энг қонли ҳодисалардан бири бошланган эди. «Газета.uz» ушбу ҳодиса оқибатлари акс этган 13 манзарани танлаб олиб, уларни 2023 йил май ойида яна ўша нуқталарда олинган суратлар билан таққослади.
Муқимий театри олдидан бошланадиган Арпапоя кўчаси бўйлаб бироз юрсангиз, Ғафур Ғулом яшаган икки қаватли ғиштин бинога дуч келасиз. Халқ шоирининг уйи 1983 йили халққа тақдим этилган — музейга айлантирилган. Адиб таваллудига 120 йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» мухбирлари музейда бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири билан биргаликда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар ҳам қўйди.
Ўзбекистон тарихи музейида ўзбекистонликлар СССРнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабасига қўшган ҳиссасига бағишланган кўргазма очилди. Унда ўнлаб архив суратлари, совет плакат санъатининг намуналари намойишга қўйилган, шунингдек, «Аскар мактублари» китоби тақдим этилган.
Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳридаги санаторийга бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан суҳбатлашди. Уруш қатнашчиларига бу йил 18 млн сўмдан пул мукофоти берилади.
Бундан 102 йил аввал Ўзбекистонда гидрометерология хизмати ташкил этилган эди. Хизматнинг 75 йиллик юбилейида — 1996 йилнинг 7 май куни Ўзгидромет музейи очилган. «Газета.uz» 400 га яқин экспонати билан Ўзгидрометнинг бир асрдан кўпроқ давом этган фаолиятини кўрсатиб берувчи музей билан таништиради.
Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф, тўп ва футболкаларга қўйилган дастхатлар, «Дўстлик» стадиони қурилишига қўшилган ҳисса, U-20 терма жамоасига тилаклар ва 9-рақамли футбол формаси — Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинонинг Тошкентга ташрифидан репортаж.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди. Унга Берлин музейларидан 65 та, Ўзбекистон музейларидан 285 та экспонат қўйилган.
Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдумда овоз бериш учун соғлиғи туфайли сайлов участкасига ташриф буюра олмайдиган фуқаролар уйда овоз беришмоқда. «Газета.uz» мухбирлари участка комиссиялари аъзолари билан уларнинг уйига ташриф буюрди.
Тошкентдаги бир қатор участкаларда овоз бериш жараёнининг илк соатидаёқ «10−15 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди». Айрим референдум участкалари гавжум. Овоз беришга фарзандлари билан келаётганлар кам эмас. «Газета.uz» фоторепортажи.
8:00 дан пойтахтдаги референдум участкаларида мадҳия янгради, сўнгра сайловчилар учун ўз эшикларини очди. Одатга кўра, эрта тонгдан овоз бериш учун кўпчилик ташриф буюрмоқда. «Газета.uz» кун давомида овоз бериш жараёнини ёритиб боради.
Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум участкалари очилди. Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз бериш қутиларини муҳрлашди. Ўзбекистон мадҳияси янгради ва овоз бериш жараёни очиқ деб эълон қилинди. Жараённи бизнинг фоторепортажларимизда томоша қилинг.
Қорақалпоғистонлик мусиқачилар Германия, Бельгия ва Нидерландия давлатларида 11−28 апрель кунлари «Орол денгизи шамоллари» номли ижодий сафарда бўлди. Улар қорақалпоқ достонлари ҳамда халқ қўшиқларидан иборат 10 дан ортиқ концерт ҳамда маҳорат дарсларини қорақалпоқ тилида намойиш этди.
Тошкент метроси ерусти Ҳалқа йўлининг бешта янги бекати (8−12) йўловчилар учун очилди. Станцияларнинг интерьер дизайни, тематик безакли «Паралимпия ҳаракати» станциясидан ташқари, бошқалар билан бир хил. Станциялар қандай кўринишга эгалиги — «Газета.uz» фоторепортажида.
24 апрель куни Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри биносининг очилиш маросими бўлди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари қатнашди. Ўзбекистон таъмирлаш ишларига 5 млн доллар маблағ ажратганди.
24−27 апрель кунлари пойтахтда «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда 5 мингдан ортиқ делегатлар, шу жумладан ҳукуматлар вакиллари ва ишбилармонлар фикр алмашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боряпти. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.
Якшанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд келтириш маросимлари бўлиб ўтди. Фото.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг