Ташқи дунёдан узилган, мобил алоқа ишламайдиган, бироқ, аҳолисининг юзидан доимо табассум аримайдиган Ғелон қишлоғи ҳаётининг бир куни — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фотоҳикоясида.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.
NASA энг кучли James Webb космик телескопи томонидан олинган илк суратларни эълон қилди. Уларда — коинот қаърининг олис ёшлиги: юлдузлар ва галактикаларнинг туғилиши ва ўлими, қора туйнуклар ҳамда улкан космик чанг булутлари акс этган.
Ўзбекистонликлар пандемия бошланганидан бери биринчи маротаба Қурбон ҳайити намозини адо этдилар. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин Тошкентдаги «Кўкча» масжидидан фоторепортаж тайёрлади. Намозга келганлар байрам тилаклари билан ҳам бўлишишди.
Қарийб бир сутка давомида шовқин чиқарувчи восита ва ўқ овозлари эшитилиб турган Нукус бугун тинч. Шифохоналарда яраланганлар кўп. Аҳоли яқинларини ҳалок бўлганлар ва ҳибсга олинганлар орасидан қидирмоқда. Кўчаларда ёнган шина ва қон изларини кўриш мумкин. Шуҳрат Латипов фоторепортажи.
20 июнь куни Тошкент шаҳрида ёғган қисқа муддатли кучли ёмғирлар туфайли пойтахт кўчаларини сув босди. Ёмғир ҳатто савдо марказларидаги дўконларгача кириб борди.
Жума куни Фарғона вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво бино томларини учириб кетган. ФВВ кучли шамол оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ерусти метросининг Қўйлиқдан Сергелигача бўлган йўналиши (5 та бекат) қурилишини кўздан кечирди. 12 кмлик метро йўлида 7 та бекат бўлади ва кунига 40 минг йўловчига хизмат кўрсатади. Яқин ҳудуддаги маҳаллаларга 12 та янги автобус йўналиши очилади ва метро бекатлари билан боғланади.
«FIFA World Cup Trophy Tour» лойиҳаси доирасида футбол бўйича Жаҳон кубоги Ўзбекистонга олиб келиниб, оммага кўрсатилди. Уни футбол юлдузлари Карлес Пуйоль ва Кристиан Карамбё ўзбекистонлик мухлисларга таништирди. Ўзбекистон мазкур кубок олиб бориладиган дунёдаги 51 мамлакатнинг бири ҳисобланади.
Буюк Британияда қиролича Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллиги шарафига тантаналар бўлиб ўтмоқда. «Газета.uz» лондонликлар ва қиролликнинг бошқа шаҳарлари аҳолиси қиролича юбилейини қандай нишонлаётгани акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этади.
Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Давлатлар етакчилари Урганчдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона фаолияти билан танишди (фото).
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
28−29 май кунлари Зомин миллий боғида иккинчи Zaamin Ultra марафони — спорт, мусиқа ва санъат фестивали бўлиб ўтди. Чодирларда ўтган ёмғирли тун, оилавий ва жамоавий югурганлар, ногиронлиги бор марафончилар, совуқ ҳаво ва туманга қарамасдан мураккаб масофани босиб ўтган югурувчилар — Zaamin Ultra «Газета.uz» мухбири фотоҳикоясида.
«Хизмат итлари-2022» кўргазмасида хавфсизлик идоралари ва вазирликларининг 100 дан ортиқ итлари иштирок этди. Тадбир кинологик хизматлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтириш мақсадида ташкил этилди. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажи.
«Судочье-Акпетки» давлат қўриқхонасининг кўллари чиройли ҳудудлар бўлиб, у ерда сув қушларининг ноёб ва ҳимояга муҳтож турлари — сақоққушлар, фламинголар, қорақулоқлар ва бошқалар яшайди. Қўриқхона ишчилари томонидан олинган фотосуратлар тўплами.
Ўзбекистоннинг гуллар пойтахти сифатида танилган Наманганда 5 июнга қадар халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. 61 йиллик байрам муносабати билан Бобур номидаги истироҳат боғига 2 млн туп гул экилади. Бу йил ёмғирлар билан ўтган фестивалнинг очилишида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ҳам иштирок этди.
25 май куни Ўзбекистон мактабларида 390 минг нафар 11-синфни битирган ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ чалинди. «Газета.uz» пойтахт мактабларидаги тадбирлардан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан бирга вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди (фото).
Тошкент ҳайвонот боғида «Уйга йўл» хайрия кўргазмаси давом этмоқда. Кўргазмадан мақсад — уйсиз кучук ва мушукларга уларни севадиган оилани топишларига кўмаклашиш. Кўргазманинг биринчи кунидан Евгений Сорочин фоторепортажи.
Астрономлар галактикамиз марказидаги ўта массив қора туйнук соясининг биринчи суратини эълон қилди. 2017 йил апрель ойида олинган суратлар устида беш йил давомида ишлар олиб борилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг