Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Внуково халқаро аэропортида президентни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда Марказий Осиё давлатлари, Беларусь, Куба, Лаос мамлакатлари раҳбарлари қатнашади.

Ташриф давомида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказилади, дейилади хабарда.

Фото

москва, парад, шавкат мирзиёев

москва, парад, шавкат мирзиёев

москва, парад, шавкат мирзиёев

москва, парад, шавкат мирзиёев

москва, парад, шавкат мирзиёев

москва, парад, шавкат мирзиёев