Тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган кучли ёнғин акс этган видео тарқалди. Фото ва видеоларда узоқдан кулранг тутун кўринаётганини пайқаш мумкин.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 7 май куни соат 11:25 да Фавқулодда вазиятлар хизматига Мухтор Ашрафий кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушганини маълум қилди.

Соат 11:30 да воқеа жойига ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб келди. Айни дамда жами 11 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси жалб қилинган.

«Ҳозирги вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда», — дейилади ФВБнинг 12:33 да эълон қилинган баёнотида.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тўлдириш

Ушбу ёнғин соат 13:00 да тўлиқ ўчирилди. Ёнғинни ўчиришга жами 15 та ёнғин-қутқарув техникаси ва 2 та сув ташувчи техника жалб этилди. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг куйиш жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ, дейилади ФВБ хабарида.