Шавкат Мирзиёев 8−9 май кунлари амалий ташриф билан Москвага боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирлар билан бир қаторда, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам иштирок этади.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.