8 май куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг Тошкент кўчалари бўйлаб тантанали юриши бўлиб ўтади, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Тадбирдан кўзланган мақсад Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш»дан иборат, дейилади хабарда.

Ҳарбий хизматчилар қуйидаги йўналиш бўйлаб ҳаракатланади: Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси (Сағбон ва Зарқайнар кўчалари орқали) — Чорсу бозори — Тошкент цирки (Зарқайнар кўчаси) — Халқлар дўстлиги санъат саройи (Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Фурқат кўчаси) — Magic City парки (Фурқат кўчаси).

Ҳарбий хизматчилар юриш пайтида тўхтайдиган Magic City паркида ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлади.

Пиёда юриш соат 14:00 да Ғалаба боғи мажмуасидан бошланади.

мудофаа вазирлиги, хотира ва қадрлаш куни, ҳарбий юриш, ҳарбийлар