«Tashkent_Land» Telegram каналида Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушгани ҳақида мурожаат эълон қилинди. Унда автомобиль йўли ўртасида катта чуқурлик пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Фото: Telegram/Tashkent_Land

Миробод тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан изоҳ бериб, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб боришганини маълум қилди.

асфальт, миробод тумани

«Чуқур атрофи ўраб олиниб, мазкур муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.