Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги иштирокини 7 та медал — 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қитъа чемпионатининг сўнгги кунида аралаш жамоавий йўналишда баҳслар бўлиб ўтди. Ўзбекистон дзюдочилари чорак финалда Туркманистон терма жамоасини мағлубиятга учратган бўлса, ярим финалда Мўғулистон терма жамоасига имкониятни бой берди. Спортчилар учинчи ўрин учун кечган баҳсда Жанубий Корея терма жамоаси вакилларига қарши татамига чиқди ва 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Бунгача яккалик жанглар бўлиб ўтганди.

Медалчилар

Олтин:

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Кумуш:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

Бронза:

-60 кг: Достон Рўзиев

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-70 кг: Шоҳиста Назарова

Аралаш жамоавий йўналиш.