15 апрель — 3 май кунлари Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кувайтни мағлуб этди. 20 апрель куни бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни очди — ҳимоячи Алибек Давронов боши билан жарима майдонига узатмани дарвозага йўллади. 49-дақиқада иккинчи марказий ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев жарима майдончасига ошириб берилган тўпни дарвозага йўллади.

Чап қанот ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов 55-дақиқада қарши ҳужумни йўлга қўйиб, аниқ зарба билан якунлаб, учинчи голни урди. 86-дақиқада эса ёшлар жамоаси пеналти тепишди. 11 метрлик зарбани Диёр Холматов аниқ амалга оширди.

90+6-дақиқада Хусаин Норчаев бешинчи голни киритди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 6 очко билан «Д» гуруҳида пешқадамлик қилди ва мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринда Вьетнам (6), учинчи ўринда Малайзия ва Кувайт (ҳар бирида 0 та).

Ёшлар терма жамоаси навбатдаги учрашувни 23 апрель куни соат 20:30да Вьетнамга қарши ўтказади.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги — ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ва Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этиладиган халқаро Осиё чемпионати ҳисобланади. Турнир 15 апрелдан 3 майга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Турнир ОФКнинг 2024 йилда Францияда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига саралаш турнири сифатида хизмат қилади. Турнирда кучли учликка эга бўлган жамоалар Осиё вакиллари сифатида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритадилар, тўртинчи энг яхши жамоа эса плей-офф баҳсида иштирок этади. Турнирда жами 16 та жамоа иштирок этади. Саудия Арабистони амалдаги чемпион ҳисобланади.

Статистика

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

Видео

Фото

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт


осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт

осиё кубоги u23, футбол, кувайт