VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтиши арафасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида спорт вазири Адҳам Икромов иштирокида журналистлар билан Марказий Осиёда ўтказиладиган энг йирик халқаро спорт тадбирларидан бирига тайёргарлик кўришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

vi byd тошкент халқаро марафони, реклама

21 апрель куни Тошкент шаҳри 45 та давлатдан 6000 га яқин ҳаваскор югурувчилар ҳамда профессионал спортчиларни қабул қилади. Кетма-кет олти йилдирки, Тошкент халқаро марафони 720 млн сўмлик соврин учун курашадиган яқин хорижий давлатларнинг тезкор ва иқтидорли югурувчиларини бирлаштириб келмоқда. Шунингдек, марафон тарихида биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида трасса рекордини ўрнатиш учун қўшимча тўловлар тақдим этилади — марафон масофаси учун 15 млн сўм ҳамда ярим марафон масофаси учун 10 млн сўм.

vi byd тошкент халқаро марафони, реклама

VI BYD Тошкент халқаро марафони дастурига тўртта масофа — 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобакаси, 21 км ярим марафон ва 42 км марафон масофаси киритилган.

20 апрель куни Енгил атлетика федерацияси ҳудудида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчиларни ўзида жамлаган 300 тадан ортиқ киши иштирокидагиKids Run ва шимолий юриш пойгалари бўлиб ўтди. Мусобақага имконияти чекланган югурувчилар ҳам қўшилди.

vi byd тошкент халқаро марафони, реклама

VI Тошкент халқаро марафонининг титул ҳамкори BYD Ўзбекистон ярим марафон ва марафон чемпионати дастури доирасида Ўзбекистоннинг илғор спортчиларини тақдирлаш учун иккита автомобиль тақдим этади.

Марафон ташкилотчилари: Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Енгил атлетика федерацияси.

Енгил атлетика федерацияси спорт тадбирининг координатори сифатида Марказий Осиё Енгил атлетика ассоциацияси билан биргаликда олтинчи марта иштирок этмоқда.

«Тошкент марафонини ташкил этиш бошланишида энг машхур масофалардан бири 3 км масофага югуриш эди. Бу ортиқча чекловларсиз, деярли ҳамма учун осон ва етиб бориш мумкин бўлган масофа. Бугун VI BYD Тошкент халқаро марафонида 10 км масофадаги слотлар сони 3 км масофаники билан деярли тенг. Бу Ўзбекистонда оммавий спорт ривожининг ажойиб кўрсаткичидир. Югуриш нафақат завқ бағишлайди, балки соғлиқ учун ҳам фойда келтиради. Иштирокчилар қийинчиликни қабул қиладилар ва янада узоқроқ масофаларни ҳам муваффақиятли босиб ўтишади», — деди спорт вазири Адҳам Икромов.

vi byd тошкент халқаро марафони, реклама

Матбуот анжуманида Тошкент марафони нафақат Ўзбекистонда, балки ундан ташқарида — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳам югуриш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи муҳим халқаро майдон экани алоҳида таъкидланди. Ҳар йили Тошкентга ушбу мамлакатлардан югуриш клублари делегациялари келиб, спорт фаолияти ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш борасида саъй-ҳаракатлар ҳамжиҳатлигини намойиш этадилар.

Марафон спорт мусобақаларининг Бутунжаҳон атлетика тақвимига киритилган ва World Athletics Label расмий мақомига эга. Тошкент халқаро марафони трассаси Халқаро марафонлар ва пойгалар ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланган. Тадбирда халқаро талабларга мувофиқ нуфузли югуриш мусобақасини ташкил этиш ва ўтказишни баҳолаш учун хорижий техник делегат Норрие Виллиамсон иштирок этади. Олимпия ўйинлари учун белгиланган меъёрни кўрсатган спортчилар Париж-2024 ўйинларига йўлланма оладилар. Марафон халқаро допинг ходимлари иштирокида антидопинг назоратининг қатъий назорати остида ўтказилади.

vi byd тошкент халқаро марафони, реклама

Тошкент марафонининг корпоратив корхона ва ташкилотлар ўртасидаги нуфузи тобора оммалашиб бормоқда. Марафонда Ўзбекистоннинг 70 дан ортиқ йирик компания ва ташкилотлари, ННТ ва олий ўқув юртлари корпоратив жамоа сифатида иштирок этиш учун ариза топширди. Murad Buildings, Astana Motors, Shayana Farm МЧЖ, Pure Milky, TBC, Kapitalbank, Tenge Bank, Ipak Yo‘li Bank, Ўзбекистон Миллий банки, Webster, Amity ва Inha университетлари, «Навоийазот» АЖ, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, «Заковат» интеллектуал клуби ва бошқалар шулар жумласидандир.

Спорт тадбирини ташкил этишда 200 га яқин кўнгиллилар жалб этилган.

Марафон куни улар очилиш ва тақдирлаш маросимларида қатнашадилар, трассада тартибни сақлаб, пойга давомида иштирокчиларни қўллаб-қувватлайдилар.

Ҳаваскор спорт турлари бўйича етакчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси 42 км масофани олти соатда босиб ўтган ҳар бир марафон иштирокчига III катталар спорт тоифаси беришни таклиф қилди. Ушбу таклиф барча иштирокчиларга, уларнинг профессионал спортчи ёки ҳаваскор мақомида эканидан қатъи назар, амал қилади. Оммавий спорт билан фаол шуғулланаётган энтузиастлар югуришни энди бошлаётган ёшларга ўрнак бўлиб, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

21 апрель куни халқаро марафон ғолиблари бўлган югурувчи аёл ва эркаклар марафоннинг биринчи қаторига чиқадилар, жумладан: Екатерина Тунгускова, Иля Тяпкин, Анна Ковалёва, Ринас Ахмадеев, Андрей Петров, Мария Коробитская, Марина Хмелевская, Катерина Василченко, Винсент Кимутаи Боит, Шоҳрух Давлатов ва бошқалар.

VI BYD Ташкент халқаро марафонининг старт ва финиш майдончаси анъанавий тарзда Humo Arena майдонида бўлади.

Телефон: (+998) 95−142−01−84.

Facebook: fb.com/tmmarathon
Instagram: @tmmarathon

На правах рекламы.

Реклама ҳуқуқлари асосида.