20 апрель куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юришлари ташкил этилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бундан мақсад — аҳолида ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик кўчаси) — Амир Темур хиёбони — Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти (Темирйўлчилар кўчаси) — Тошкент марказий Эко боғи («Эко» парк, Махтумқули кўчаси) — Тошкент Марказий боғи (Ҳамидулла Орипов кўчаси) — Қуролли Кучлар академияси йўналиши бўйлаб ҳаракатланиш давомида ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма таркибида, оркестр садолари остида, саф қўшиқларини ижро қилган ҳолда тантанали пиёда юришлари режалаштирилган.

мудофаа вазирлиги, ҳарбий марш

Пиёда юраётган ҳарбий бўлинмаларнинг тўхташ нуқталарида, яъни Амир Темур хиёбони ҳамда Республика травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти ҳудуди майдонида ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва Фахрий қоровул жамоасининг кўргазмали чиқишлари, бўлинманинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.

Пиёда юришлар соат 12:00 да Қуролли кучлар академияси асосий дарвозасидан бошланади.