18 апрель куни соат 20:15 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 5,2. Чуқурлиги эса 120 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 191 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 2 балл, 125 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 162 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 163 км.
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 189 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 190 км.