15−19 апрель кунлари Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтади. Унда асосан TÜRKSOY (Халқаро Туркий маданият ташкилоти) мамлакатлари, шунингдек, Жанубий Корея ва Франциядан 70 нафар хорижлик ижодкор иштирок этади.

«Фестивалда TÜRKSOY давлатларидан асосан ёш истеъдодлилар, ҳар бир давлатдан икки-уч нафар санъаткор қатнашади. Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш уларнинг камолотида муҳим аҳамият касб этиши билан бирга, касбий ўсишига ҳам хизмат қилади», — деди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмаль Нуритдинов матбуот анжуманида.

Фестиваль иштирокчиларининг энг катта гуруҳи — 45 киши Жанубий Кореядан келади. Кеимюнг университети (Keimyung University) талабалари ва профессор-ўқитувчилари ўз асарлари кўргазмасини тақдим этади ва Бадиий академия билан биргаликда ёшлар ўртасида «Пейзаж ва портрет» биринчи халқаро танловини ўтказади.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Жан-Марк Янкович ва Кристоф Бленнинг энергия ва иқлим муаммоларига бағишланган «Чексиз дунё» комикслари кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Фестиваль дастуридан шахсий ва жамоавий кўргазмалардан ташқари тасвирий ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари, Бадиий академия ёш дизайнерларининг замонавий ва миллий либослари намойиши, илмий анжуманлар ҳам ўрин олган.

Фестиваль Тошкент шаҳрининг олтита жойида ўтказилади. Бу Марказий кўргазмалар зали (МКЗ), Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройи, Тошкент Фотосуратлар уйи, Академия галереяси, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби кўргазмалар зали, шунингдек, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси (NBU). Тадбирларнинг бир қисми Нукус ва вилоят марказларида бўлиб ўтади.

Барча фестивал тадбирларига кириш бепул.

Фестивал дастури

Биринчи кун, 15 апрель

11:00 — Фестивалнинг очилиши. Марказий кўргазмалар зали (МКЗ).

12:00 — Кўргазмалар:

— Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бадиий кўргазмаси: «Кеча, бугун ва эртага». МКЗ, 2-қават.
— Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан муаллифлар Жан-Марк Янковичи ва Кристоф Блейннинг «Чексиз дунё» комикслари кўргазмаси. МКЗ.
— Жанубий кореялик рассом Руо Hyeong Min`нинг шахсий кўргазмаси. МКЗ.

12:30 — П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти ўқувчилари томонидан тайёрланган тарихий либослар макетлари намойиши.

14:00 — Театр рассоми Эдие Яаглининг шахсий кўргазмаси. К.Беҳзод номидаги Шарқ миниатюралари музейи.

15:00 — Юнусали Муродовнинг «VISTA-ARTISTA» савдо белгисидан маҳорат дарси. МКЗ.

15:00 — Франция элчихонаси билан ҳамкорликда «Франция ва унинг беқиёс мероси» фотокўргазмаси. Бадиий академия галереяси.

16:00 — Кеимюнг университети (Жанубий Корея) талабалари кўргазмасининг очилиши. Бадиий академия галереяси.

Иккинчи кун, 16 апрель

10:00 — Ўзбекистон Бадиий санъат бўлимининг амалий санъат бўйича маҳорат дарси. МКЗ.

10:30 — Саид Жалиловнинг «Невская Палитра» заводи билан биргаликда миниатюра бўйича маҳорат дарси. К.Беҳзод номидаги Шарқ миниатюралари музейи.

11:00 — «TÜRKSOY`га аъзо давлатларнинг кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусидаги давра суҳбати. Бадиий академия мажлислар зали.

12:00 — Юнусали Муродовнинг «VISTA-ARTISTA» савдо белгисидан маҳорат дарси. МКЗ, 2-қават.

14:00 — Тошкент кимё халқаро университети талабалари кўргазмаси. Тошкент Фотосуратлар уйи.

14:30 — Бахтиёр Дедашевнинг «Невская Палитра» заводи билан бирга хаттотлик бўйича маҳорат дарси. К.Беҳзод номидаги Шарқ миниатюралари музейи.

15:00 — «Турк дунёси рассомлари учрашуви» халқаро кўргазмасининг очилиши. NBU галереяси.

17:00 — К. Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институти ўқитувчиларининг бадиий аукциони. МКЗ.

Учинчи кун, 17 апрель

10:00 — «ЭГО XXV» илмий-амалий анжумани. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг мажлислар зали.

11:30 — Ўзбекистон замонавий рассомлари иштирокидаги «Кўзгу» графика кўргазмаси. И.Хираяма номидаги Маданият карвонсаройи.

12:00 — Эвгения Пакнинг графика бўйича маҳорат дарси. И.Хираяма номидаги Маданият карвонсаройи.

12:30 — Умиджон Алимовнинг «Қишлоқ анатомияси» шахсий кўргазмаси. Тошкент Фотосуратлар уйи.

13:30 — Дина Юсупованинг «VISTA-ARTISTA» савдо белгисидан маҳорат дарси. МКЗ, 2-қават.

14:30 — Умар Ражабовнинг «Невская Палитра» заводи билан биргаликда расм чизиш бўйича маҳорат дарси. МКЗ.

16:00 — «Камолиддин Беҳзод издошлари» ёш ижодкорларнинг анъанавий ижодий танлови кўргазмасининг очилиши ва ғолибларни тақдирлаш. Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби.

Тўртинчи кун, 18 апреь

10:00 — Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқувчиларининг замонавий ва миллий либослар моделлари намойиши. МКЗ.

11:30 — Ўзбекистон халқ рассоми, академик Б.Жалолов ташаббуси билан «Биринчи ренессанс. Ривожланиш» кўргазма-конкурси. Тошкент Фотосуратлар уйи.

12:00 — «Бадиий таълим ва инновацион нутқни ривожлантириш муаммоси» илмий-амалий конференсияси. Бадиий академия мажлислар зали.

12:30 — Профессор, Бадиий академия академиги Марина Бородинанинг интерьер ва ландшафт дизайни бўйича маҳорат дарси. МКЗ.

13:30 — Қўлёзма ва жилдларни қайта тиклаш бўйича маҳорат дарси. К.Беҳзод номидаги Шарқ миниатюралари музейи.

15:00 — Хусниддин Байджумановнинг шахсий кўргазмаси (графика). И.Хираяма номидаги Маданият карвонсаройи.

17:00 — К. Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институти талабаларининг замонавий ва анъанавий либослари моделлари намойиши. МКЗнинг боғ майдони.

Бешинчи кун, 19 апрель

13:30 — Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари учун консерт дастури. МКЗ.

15:00 — Фестивалнинг ёпилиш маросими. Ғолиблар ва иштирокчиларни тақдирлаш. МКЗ.