Норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен 26−28 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган шахматнинг рапид усули бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Карлсен 13 раундда бирорта мағлубиятга учрамай (7 ғалаба ва 6 дуранг), 10 очко жамғарди. Норвегиялик бундан аввал 2014, 2015, 2019 ва 2022 йилларда ушбу мусобақа ғолиби бўлган эди.

Иккинчи ўринни Словения вакили бўлган россиялик Владимир Федосеев эгаллади. Унинг ҳисобида 9,5 очко бор (7 ғалаба, 1 мағлубият ва 5 дуранг).

Учинчи ўрин хитойлик Юй Янъига насиб этди — 9 очко (5 ғалаба ва 8 дуранг).

Нодирбек Абдусатторов. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.Нодирбек Абдусатторов. Фото: Ҳусниддин Ато / PressPhotoUz.

Яна 11 нафар шахматчи 9 очко жамғарганди. Улар орасида 11-ўринни эгаллаган ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. У учликка кириши мумкин эди, аммо россиялик Володар Мурзинга қарши сўнгги партияда дуранг ўйнаб қўйди.

Жаҳонгир Воҳидов.Жаҳонгир Воҳидов.

Жаҳонгир Воҳидов 30, Жавоҳир Синдаров 38, Шамсиддин Воҳидов 41, Муҳиддин Мадаминов 44-ўринни эгаллади. Тўртталаси ҳам 8 очкодан қўлга киритди.

магнус карлсен, нодирбек абдусатторов, рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати, шахмат

Тўлиқ турнир жадвали

29−30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида блиц бўйича жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Ушбу турнирнинг амалдаги чемпиони ҳам Магнус Карлсен ҳисобланади.