21 май куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг тадбир ўтказилиши мўлжалланган кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:

  • Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:

  • Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;
  • Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этилди.