1 декабрдан 15 декабрга қадар Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчасининг Миробод тумани Шимолий темир йўл вокзали олдида жойлашган ер ости тунелининг бир томони ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Бунга таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.