Қашқадарёда Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллон портлаши натижасида икки киши жароҳатланди.

Ҳодиса 27 октябрь куни соат 13:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган «Файз» номли чойхона биносининг рўпарасида содир бўлган, деб хабар берди ЙҲХББ матбуот хизмати.

Натижада ҳайдовчи И.Н. (2002 й.т) ва ушбу автомобиль йўловчиси, Ш. С. (2003 й.т) оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ, ФВБ ва прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.