Ўзбекистон инсоний ривожланиш индекси юқори бўлган давлатлар гуруҳига кириб, 105- ўринни эгаллади. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг инсоний салоҳият ривожи тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради.

Рейтингдан жами 189 давлат ўрин олган. Унда асосий кўрсаткичлар таълим даражаси, ўртача умр давомийлиги ва аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмидан иборат. Гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятлари, экология ҳамда ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ҳам ҳисобга олинган.

Инсоний ривожланиш индекси жуда юқори бўлган давлатлар гуруҳидан 59 мамлакат жой олди. Норвегия биринчи, Швейцария иккинчи ва Австралия учинчи бўлди. Россия (49-ўрин) ва Қозоғистон (58) ҳам ушбу гуруҳдан жой олди.

Ўзбекистон инсоний ривожланиш индекси юқори бўлган 60−112- поғоналардаги давлатлар қаторидан ўрин эгаллади. Бунда Қозоғистондан кейин Марказий Осиёда иккинчи бўлди. 108- ўрин билан Туркманистон ҳам гуруҳда ўз ўрнига эга бўлди. Қирғизистон 122-, Тожикистон эса 127- ўрин билан ўртача ривожланган давлатлар (113−151) гуруҳига кирди.

Жанубий Судан, МАРва Нигер эса рейтингда сўнгги ўринларни банд этди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ўртача умр 71,4 йилни, таълим давомийлиги 11,5 йилни ва аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 6470 минг долларни ташкил этади.