Жаҳон

25 сентябрь 2018, 21:56

Ҳар йили дунёда 3 млн киши алкогол суиистеъмолидан ҳалок бўлмоқда

Жаҳонда алкогол суиистеъмоли натижасида ҳар йили 3 млн нафардан зиёд киши ҳаётдан кўз юммоқда, уларнинг аксариятини эркаклар ташкил этади.

21 сентябрь 2018, 11:37

Вьетнам президенти вафот этди

Вьетнам президенти Чай Дай Куанг 62 ёшда вафот этди.

18 сентябрь 2018, 18:52

Сурияда Россия ҳарбий самолёти уриб туширилди

Сурияда Россиянинг Ил-20 ҳарбий самолёти уриб туширилди, 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

18 сентябрь 2018, 17:27

Германияда водородда ҳаракатланувчи илк поезд ишга тушди

Германияда водород ёнилғисида ҳаракатланувчи дунёдаги илк йўловчи поезди ишга туширилди.

12 сентябрь 2018, 12:07

Дунёда очликдан қийналаётганлар сони 821 млнга етди

Қуролли можаролар ва иқлим ўзгаришлари сабабли 821 млн киши очликдан азоб чекмоқда, 150 млн бола ўсишдан ортда қолмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.

30 август 2018, 18:26

Иосиф Кобзон вафот этди

Иосиф Кобзон 81 ёшда оламдан ўтди.

18 август 2018, 15:26

БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан вафот этди

9 йил давомида БМТ бош котиби лавозимида ишлаган Кофи Аннан 81 ёшда вафот этди.

16 август 2018, 23:11

Вена дунёдаги энг қулай шаҳар деб топилди

The Economist журнали дунёнинг энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Вена Мельбурн ва Осакани ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади

15 август 2018, 12:27

Ёзувчи Эдуард Успенский вафот этди

«Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари», «Простоквашинодаги таътил» ва бошқа машҳур асарлар муаллифи Эдуард Успенский 80 ёшда вафот этди.

10 июл 2018, 13:54

Эфиопия ва Эритрея тинчлик келишувини имзолади

Эфиопия ва Эритрея уруш ҳолатининг тугатилишини ифодаловчи тинчлик ва дўстлик келишувини имзолади.

10 июл 2018, 12:43

Борис Жонсон Буюк Британия ТИВ раҳбари лавозимидан кетди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Brexit борасидаги келишмовчиликлар сабабли истеъфога чиқди. ТИВнинг янги раҳбари Жереми Ҳант бўлди.

20 июн 2018, 14:32

АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқмоқда

АҚШнинг БМТ ҳузуридаги вакили мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни «инсон ҳуқуқларини мазахга айлантирувчи ташкилот» деб атади.

19 июн 2018, 20:29

Қозоғистонда Туркистон вилояти ташкил этилди

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланди, Чимкент республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлди.

14 июн 2018, 12:46

Грузия бош вазири истеъфога чиқди

Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили «ҳамкасблари билан келишмовчилик туфайли» истеъфога чиқди. Тбилисида 31 майдан бери ҳукумат истеъфоси талаб қилинган норозилик акциялари ўтказиб келинмоқда.

12 июн 2018, 12:28

Сингапурда АҚШ ва КХДР раҳбарларининг тарихдаги биринчи учрашуви ўтказилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки давлат тарихида биринчи марта учрашди.

7 июн 2018, 18:55

Стокгольмдаги терактда айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди

Ўтган йил апрелда Стокгольмдаги терактни амалга оширишда айбдор деб топилган Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

3 май 2018, 23:29

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

1 май 2018, 16:16

Кобулдаги икки портлашда 29 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахтидаги икки портлаш оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, улар орасида 9 нафар журналист ҳам бор.

27 апрель 2018, 11:31

Жанубий ва Шимолий Корея раҳбарлари тарихий саммит ўтказмоқда

Ким Чен Ин 65 йилдан буён Корея ярим оролини бўлиб турган демаркация чизиғини кесиб ўтган биринчи КХДР раҳбари бўлди.

24 апрель 2018, 12:56

Серж Саргсян Арманистон бош вазири лавозимини тарк этди

Арманистон бош вазири Серж Саргсян ва унинг ҳукумати ўн кунлик намойишлар манзарасида истеъфога чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг