9 апрель, пайшанба Ob-havo Zira

Жаҳон

Қозоғистон йўлларида ёмон об-ҳаво туфайли 39 киши вафот этди 

Ўтган ҳафта Қозоғистонда қор бўрони ва яхмалак сабабли 104 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 39 киши вафот этди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Трамп импичменти учун овоз берди 

АҚШ Конгресси қуйи палатаси президент Дональд Трамп импичменти учун овоз берди. У ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айбланмоқда. Энди Сенат импичмент масаласини кўриб чиқади.

Покистоннинг собиқ президентига ўлим жазоси тайинланди 

Покистоннинг собиқ президенти Первез Мушаррафга нисбатан ўлим жазоси тайинланди. У давлат тўнтаришида айбдор топилди.

Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев август ойида уни мажбурий сўроққа олиб бориш бўйича амалиёт чоғида «Альфа» махсус хизмати зобитини ўлдиришда айбланмоқда.

Буюк Британиядаги парламент сайловларида консерваторлар ғалаба қозонди 

Британиядаги парламент сайловларида бош вазир Борис Жонсон бошчилигидаги консерваторлар ғалаба қозонди. Улар Brexit шартномасини дарҳол ратификация қилмоқчи.

Петербургда метродаги терактда айбланаётганлар устидан ҳукм ўқилди 

Санкт-Петербургда суд 11 кишига нисбатан ҳукм ўқиди. Улар 2017 йилда метрода теракт уюштиришда айбланмоқда. Ҳеч ким айбига иқрор бўлмади.

Россия Олимпиада ва жаҳон чемпионатларидан четлаштирилди 

Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил муддатга Олимпиадалар ва жаҳон чемпионатларидан четлаштирди.

АҚШ Evil Corp. хакерларига қарши санкциялар жорий этди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор 

АҚШ Молия вазирлиги Evil Corp. хакерлар гуруҳи ва улар билан алоқадор шахслар, жумладан Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар жорий этди. Бу гуруҳ турли давлатларда 100 млн доллардан зиёд маблағларни ўғирлаганликда гумонланмоқда.

Ироқ бош вазири истеъфога чиқди 

Ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ортидан Ироқ бош вазири Адел Абдел Махди ўз истеъфосини сўради. Парламент унинг истеъфосига рухсат берди.

Дональд Трамп эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди 

АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Президент Ашраф Ғани билан учрашувда у «Толибон» келишувга эришишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Боливия президенти истеъфога чиқди 

Мамлакатни қарийб 14 йил бошқарган Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди. Намойишчиларнинг бу борадаги талаби армия ва полиция томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Бразилиянинг собиқ президенти озодликка чиқди 

Бразилия суди коррупцияда айбдор деб топилган мамлакатнинг собиқ президенти Луис Игнасио Лула да Силванинг озод қилиниши ҳақида қарор чиқарди.