Жаҳон

24 октябр 2019, 18:28

Буюк Британияда юк машинасидан 39 та жасад топилди

Буюк Британия полицияси юк машинасидан 39 нафар муҳожирнинг жасадларини аниқлади. Унинг контейнери музлаткичли бўлган — ташиш вақтида ҳарорат -25 даражагача тушиши мумкин.

22 октябр 2019, 12:13

Япония императори Нарухито тахтга ўтирди

Япониянинг янги императори Нарухито 2000 нафар меҳмон қаршисида ўзининг тахтга ўтириши ҳақида эълон қилди. Маросимда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.

17 октябр 2019, 11:49

БМТда Суриядаги ҳодисалар ривожланишидан хавотир билдирилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси ИШИД жангариларининг озод қилинишига олиб келишидан хавотирда эканликларини билдирди.

17 октябр 2019, 11:23

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди

Макка ва Мадина ўртасидаги йўлда содир бўлган йўл ҳодисасида араб ва Осиё давлатларидан келган энг камида 35 нафар зиёратчи вафот этди.

16 октябр 2019, 12:09

Каталонияликлар мустақиллик учун референдум ташкилотчиларининг қамоққа олинишига қарши намойишлар ўтказмоқда

Каталонияда мустақиллик учун референдум ўтказган сиёсатчиларга нисбатан суд ҳукмига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тартибсизликлар натижасида 130 дан зиёд киши жароҳатланди.

14 октябр 2019, 16:41

Япониядаги «Хагибис» тўфони қурбонлари сони 40 нафарга етди

Япониядаги «Хагибис» тўфони натижасида 40 киши ҳалок бўлди, 17 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик йўллади.

10 октябр 2019, 14:53

Туркия Сурияда ҳарбий операцияларни бошлади

Туркия армияси Сурия шимолида контртеррористик операцияни бошлади.

4 октябр 2019, 10:03

Ироқ пойтахтида комендантлик соати эълон қилинди

Ҳукуматга қарши намойишлар сабабли Бағдодда комендантлик соати эълон қилинди. Ироқда интернетга киришда узилишлар кузатилмоқда.

26 сентябрь 2019, 17:06

Франциянинг собиқ президенти вафот этди

Францияга 12 йил президентлик қилган Жак Ширак 87 ёшда вафот этди.

16 сентябрь 2019, 16:32

Афғонистонда ЭУЛдаги портлаш Ўзбекистондан энергия етказиб беришни қисқартирди

Жангарилар электр узатиш линиясини портлатгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди.

10 сентябрь 2019, 11:30

Тожикистонда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди

Тожикистонда Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегати ишга туширилди. Маросимда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди.

6 сентябрь 2019, 19:04

Вена яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди

Вена яна бир марта яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди. Энг ёмон шаҳар эса — Дамашқ.

6 сентябрь 2019, 14:19

Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе вафот этди

Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе 96 ёшда вафот этди. Икки йил аввал у ҳокимиятдан четлаширилган ва уй қамоғига жойлаштирилган эди.

5 сентябрь 2019, 13:00

Виталий Кличко Киев маъмурияти раҳбари лавозимидан бўшатилди

Виталий Кличко Киев шаҳар давлат маъмурияти раиси лавозимидан озод қилинди.

3 сентябрь 2019, 14:32

Дарига Назарбаева Қозоғистон Сенати раиси лавозимига қайта сайланди

Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи Дарига Назарбаева республика парламенти юқори палатаси раиси лавозимига қайта сайланди.

29 август 2019, 15:25

Буюк Британияда парламент фаолияти тўхтатилгани учун норозилик намойишлари бошланди

Буюк Британиянинг учта йирик шаҳрида парламент фаолияти 14 октябрга қадар тўхтатилгани учун оммавий намойишлар бошланди.

27 август 2019, 15:36

G7 саммитида Эрон, Ливия, Украина ва Гонконг бўйича қарорлар қабул қилинди

«Катта еттилик» Ливиядаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлади ва Гонконг ҳукуматини кўча намойишчиларига қарши куч ишлатишдан қочишга чақирди.

18 август 2019, 12:52

Атамбаевнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ҳисоб рақами музлатилди. Унинг турмуш ўртоғи Раиса Атамбева унга қарши жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди.

15 август 2019, 14:06

Москва вилоятида «Урал ҳаво йўллари» самолёти авариявий қўндирилди

«Урал ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг А321 самолёти Москва вилоятида двигателига қуш кириб қолгани сабабли маккажўхори даласига қўндирилди. Ҳаво кемасида 234 киши бор эди, 23 йўловчи жароҳатланди.

13 август 2019, 13:55

Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президети Алмазбек Атамбаев қотиллик, оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг