Жаҳон

22 январ 2020, 19:18

Грецияда илк бор аёл киши президентликка сайланди

Грецияда илк бор аёл киши — Олий маъмурий суд раиси Катерина Сакелларопулу президент этиб сайланди.

22 январ 2020, 13:42

Россиянинг янги ҳукумати тузилди

Россия бош вазири Михаил Мишустин янги ҳукумат таркибини тақдим этди. 21 та вазирликдан 9 тасининг раҳбарлари ўзгарди, хусусан, Владимир Мединский, Ольга Василева, Максим Орешкин ва Вероника Скворцова вазирлик лавозимларини тарк этди.

22 январ 2020, 12:40

АҚШ Сенати Трамп импичменти бўйича тинглов бошлади

АҚШ Сенатида Дональд Трамп импичменти бўйича тинглов бошланди. Сенатдаги кўпчилик республикачилар етакчиси жараённи «тезлаштирилган тартибда» ўтказиш бўйича резолюция тақдим этди.

21 январ 2020, 09:57

Хитойда тарқалган коронавируснинг одамдан одамга юқиши тасдиқланди

Хитойда аниқланган короновирус одамдан одамга юқиши мумкин. Вирус аллақачон мамлакат ташқарисида тарқалди: юқиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда қайд этилди.

16 январ 2020, 20:27

Михаил Мишустин Россия бош вазири этиб тайинланди

2010 йилдан бери Федерал Солиқ хизматини бошқариб келаётган Михаил Мишустин Россия ҳукуматига раҳбар бўлди. Унинг номзоди Давлат Думаси депутатларининг 85,1 фоизи томонидан маъқулланди.

14 январ 2020, 14:49

Эронда Украина Boeing билан боғлиқ қамоққа олишлар бошланди

Эронда Украина Boeing самолётининг қулаши билан боғлиқ бир неча киши ҳибсга олинди, уларнинг исмлари ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

13 январ 2020, 14:22

Мерос ва маданият вазири Уммоннинг янги султони бўлди

Қабус ибн Саид вафотидан сўнг мерос ва маданият вазири Хейсам бин Ториқ Ал Саид Уммоннинг янги султони бўлди.

11 январ 2020, 09:56

Эрон Украина самолёти тасодифан уриб туширилганини тан олди

Эрон Украина авиакомпаниясининг Теҳрон яқинида қулаган самолёти ҳарбийлар томонидан «инсон хатоси» сабабли тасодифан уриб туширилганини тан олди.

10 январ 2020, 13:28

Украина самолёти Эрон ракетаси билан уриб туширилган — Канада ва Буюк Британия бош вазирлари

Канада ва Буюк Британия бош вазирлари Жастин Трюдо ва Борис Жонсон Теҳрондан Киевга учаётган украин Boeing самолётининг қулашига Эрон ракетаси тушиши сабаб бўлганини маълум қилди.

9 январ 2020, 11:09

Украина Эронда лайнернинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар учун мотам эълон қилди

Украина президенти Теҳронда украин самолётининг ҳалокати муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилди. Самолёт бортидаги 176 кишининг барчаси вафот этган.

8 январ 2020, 10:12

Теҳронда Украина йўловчи лайнери ҳалокатга учради

167 нафар йўловчиси бўлган Украина самолёти парвоздан кўп ўтмай Теҳрон аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Барча йўловчилар вафот этгани айтилмоқда.

6 январ 2020, 16:52

Австралиядаги ёнғинлар табиий офат миқёсига етди

Австралия ўтган йил ноябрь ойидан буён кузатилаётган ўрмон ёнғинларига барҳам бериш учун 1,4 миллиард доллар ажратмоқчи. Офат натижасида вафот этганлар сони 24 кишига етди.

3 январ 2020, 16:30

Ослода бир йил ичида бирорта ҳам пиёда ҳалок бўлмади

Сўнгги бир йил ичида Норвегия пойтахти Осло йўлларида бирорта ҳам пиёда ёки велосипедчи ҳалок бўлмади, ўлим билан якунланган биргина ҳолат қайд этилди ва унда ҳайдовчи вафот этди.

30 декабр 2019, 16:33

Янги йилнинг илк кунлари қуёшли бўлади

Ўзбекистон аҳолиси Янги йилнинг биринчи кунини минтақага хос бўлган ёғингарчиликларсиз, қуёшли об-ҳаво билан қарши олади. 3 январда айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғиши кутилмоқда.

27 декабр 2019, 16:09

Қозоғистонда миллий мотам эълон қилинди

28 декабрь куни Қозоғистонда умумхалқ мотам эълон қилинди. Олмаота яқинида самолёт қулаши натижасида 12 киши ҳалок бўлди.

27 декабр 2019, 09:42

Bek Air самолёти Олмаота яқинида қулади

Bek Air компаниясининг «Олмаота-Нур-Султон» рейси самолёти парвоз пайтида қулади. Бортда 100 киши бўлган. 9 киши ўлгани ҳақида хабар берилди.

24 декабр 2019, 17:55

Қозоғистон йўлларида ёмон об-ҳаво туфайли 39 киши вафот этди

Ўтган ҳафта Қозоғистонда қор бўрони ва яхмалак сабабли 104 та ЙТҲ содир бўлиб, уларда 39 киши вафот этди.

19 декабр 2019, 09:45

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Трамп импичменти учун овоз берди

АҚШ Конгресси қуйи палатаси президент Дональд Трамп импичменти учун овоз берди. У ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгрессга тўсқинлик қилишда айбланмоқда. Энди Сенат импичмент масаласини кўриб чиқади.

17 декабр 2019, 20:38

Покистоннинг собиқ президентига ўлим жазоси тайинланди

Покистоннинг собиқ президенти Первез Мушаррафга нисбатан ўлим жазоси тайинланди. У давлат тўнтаришида айбдор топилди.

13 декабр 2019, 14:41

Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев август ойида уни мажбурий сўроққа олиб бориш бўйича амалиёт чоғида «Альфа» махсус хизмати зобитини ўлдиришда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг