Хитойнинг Хубэй провинциясида эпидемиологик вазият яхшиланди, ҳудудда карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. 25 мратдан провинция, 8 апрелдан эса маъмурий маркази Ухан чегаралари очилади.
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоиздан зиёди соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 4735 нафар бемор қолган.
World Happiness Report ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида уч поғонага кўтарилиб, 38-ўринни эгаллади. Тошкент — аҳолиси энг оптимист шаҳар бўлди.
Россияда коронавирус аниқланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Оператив штаб унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаганини маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.
Қирғизистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч фуқарода вирус аниқланди.
Нур-Султон ва Олмаота коронавирус сабабли 19 мартдан бошлаб карантинга ёпилмоқда. Фуқаролар ва транспорт ҳаракати чекланади, бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.
Қозоғистон президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 15 апрелга қадар бир қатор чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Германиядан келган икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди, дея хабар қилди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.
АҚШ сўнгги икки ҳафтада Европа иттифоқи давлатларига ташриф буюрган чет эл фуқароларининг киришини тақиқлади. Актёр Том Хэнкс ўзи ва турмуш ўртоғининг коронавирусга чалинганини маълум қилди.
COVID-19 тарқалиши пандемик характерга эга бўлди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус.
АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер дунё бўйлаб коронавирус тарқалаётгани сабабли бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди.
Коронавирус тарқалиши хавфи жаҳон озиқ-овқат нархлари индексининг пасайишига олиб келди.
Нефть нархи тушиб кетгани ортидан молия тизими барқарорлиги учун хатарлар кучайгани муносабати билан Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 9,25 фоиздан 12 фоизга қадар оширди.
XXI аср аёллар тенглиги асри бўлиши керак, деди БМТ бош котиби. У бугун аёллар ҳали ҳам бидъат ва хурофотлардан азият чекаётганини таъкидлаб, кучлар мувозанатини ўзгартиришга чақирди.
Коронавирус билан боғлиқ иқтисодий хатарлар сабабли АҚШ 2008 йилдан буён илк бор қайта молиялаш ставкасини фавқулодда пасайтирди.
Туркия армияси Идлибда ўз ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ортидан Сурия қўшинлари позицияларига жавоб зарбаларини берди. Туркияда можаролар манзарасида ижтимоий тармоқларга ва YouTube видеохостингига кириш чекланган.
Саудия Арабистони коронавирус тарқалиши туфайли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни тўхтатди.
Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши мумкин. Ташкилий қўмита мусобақа давомида вирус бўйича хавфсизликни кафолатлай олмаса, ХОҚ Олимпиадани бекор қилади.
Мисрнинг собиқ президенти, мамлакатни 30 йил бошқарган Ҳусни Муборак 91 ёшида вафот этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг