Жаҳон

7 сентябрь 2020, 18:04

Россияда хорижликларга чет эл фуқароларини ўз уйларида жойлаштиришга рухсат берилди

Эндиликда Россияда турар жойи бўлган ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахс мезбон сифатида бошқа чет эл фуқаросини ўз уйига жойлаштириши ёки уни ўз уйида яшаш жойи сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

7 сентябрь 2020, 16:35

Новак Джокович US Open турниридан четлатилди. Видео

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Джокович танаффусга чиқиш пайтида тўпни билмасдан ҳакамга қаратиб йўллагани учун АҚШнинг теннис бўйича Очиқ чемпионатидан (US Open) четлатилди.

7 сентябрь 2020, 14:51

Ҳар йили ҳавонинг ифлосланишидан 7 млн киши вафот этади — БМТ

Пандемия пайтида одамлар транспортдан камроқ фойдалана бошлашди, бу эса ҳавони ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг кескин пасайишига олиб келди. Бироқ, БМТ мутахассисларининг таъкидлашича, ҳаво сифати бошқа ифлослантирувчи воситаларга ҳам боғлиқ.

3 сентябрь 2020, 20:10

ЖССТ Covid-19га қарши бутунжаҳон эмлашни кейинга қолдирди

Короновирусга қарши бутунжаҳон эмлаш дастури АҚШ ва бошқа давлатлар сабабли кейинга қолдирилди. Бундай ҳолатни ЖССТ «эмлаш миллатчилиги» деб таърифлади.

3 сентябрь 2020, 19:21

Nikola компанияси Teslaнинг асосий рақиби сифатида кўрилмоқда

Nikola компанияси электр юк машиналари стартапидан йирик автомобилсозлик саноатига ўтиб, Teslaнинг асосий рақибига айланиши мумкин. Nikola юк машиналаринг ишлаб чиқарилиши 2024 йилдан бошланиши кутилмоқда.

3 сентябрь 2020, 15:56

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради — БМТТД

COVID-19 пандемияси сабабли аёллар ва эркакларнинг молиявий даромадлари ўртасидаги фарқ янада катталашади. Дунё миқёсида ҳозирги инқироз натижасида яна 47 млн аёл ва қиз қашшоқлик чегарасидан пастга тушади.

2 сентябрь 2020, 15:03

Қосим-Жомарт Тоқаев ҳокимликка сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қишлоқ ҳокимларини (аким) сайлов ўтказиш йўли билан тайинлашни таклиф қилди.

2 сентябрь 2020, 13:25

Россияда COVID-19 га чалинганлар сони 1 млн дан ошди

Россияда эпидемия бошланганидан бери 1 млн дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган. Дунё бўйича эса ушбу кўрсаткич 25,7 млн дан ошган. Россия рўйхатга олинган ҳолатлар бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон мамлакатларидан кейин тўртинчи ўринда турибди.

29 август 2020, 15:42

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди

БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.

29 август 2020, 10:25

«Қора қоплон» фильмининг бош роли ижрочиси ҳаётдан кўз юмди

Marvel Studios компаниясининг «Қора қоплон» фильми билан дунёга машҳур бўлган Чадвик Бозман 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У тўрт йилдан бери саратон билан курашаётган эди.

28 август 2020, 16:02

Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинчалик тўхтатди

2018 ва 2020 йиллар эълон қилинган Doing Business рейтинги ҳисоботида юзага келган хатолар сабабли Жаҳон банки ҳисобот маълумотларини қайта кўриб чиқади. Ҳозирча ташкилот рейтингни вақтинчалик эълон қилмайдиган бўлди

28 август 2020, 14:21

Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқди

Япония Бош вазири Синдзо Абэ 28 август куни бўлиб ўтган пресс-конференцияда соғлиғи ёмонлашгани сабабли истеъфога чиқишини эълон қилди.

27 август 2020, 18:46

«Беларусни қўллаб-қувватлаш учун ёрдамчи ҳарбий куч заҳираси шакллантирилди» — Владимир Путин

Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.

27 август 2020, 16:31

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди

Янги Зеландиядаги икки масжидга қуролланган ҳолатда кириб, 50 дан зиёд одамни ўлдирган Брентон Таррант умрбод озодликдан маҳрум этилди. Унга муддатидан олдин озод этиш тартиби қўлланилмайди. Мамлакат бош вазири ушбу шахс бу жазога лойиқлигини айтиб ўтди.

27 август 2020, 14:09

TikTok раҳбари Кевин Майер ишдан кетди

TikTok бош директори Кевин Майер тўрт ойлик фаолиятдан сўнг, компанияни тарк этди. Майернинг ишдан кетишига компания ва АҚШ расмийлари ўртасида юзага келган зиддият ва сотиш бўйича олиб борилаётган музокаралар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

27 август 2020, 13:01

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди

Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.

26 август 2020, 18:13

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ

Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

26 август 2020, 11:31

Илк бор ўзбекистонлик тадбиркор Forbes Tech кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистонлик тадбиркор Бобир Акилханов Forbes журналининг технология бўйича кенгаши (FTC) таркибига кирди. Тадбиркор ушбу кенгашга аъзо бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлиб, бу унга таниқли журналда технология бўйича мақолалар жойлаштириш имкониятини беради.

25 август 2020, 13:42

Гонконгда коронавирус билан қайтадан касалланиш ҳолати аниқланди

Гонконг университети олимлари коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатини тасдиқлашди. Коронавирусдан даволаниб чиққан йигитга бир неча ойдан кейин яна COVID-19 ташхиси қўйилган.

25 август 2020, 12:50

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди

Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг