7 июн, якшанба COVID-19 Ob-havo Zira Вакансиялар

Жаҳон

19 март 2020, 11:29

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.

18 март 2020, 09:40

Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч фуқарода вирус аниқланди.

17 март 2020, 16:58

Нур-Султон ва Олмаота карантин учун ёпилади

Нур-Султон ва Олмаота коронавирус сабабли 19 мартдан бошлаб карантинга ёпилмоқда. Фуқаролар ва транспорт ҳаракати чекланади, бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.

15 март 2020, 17:34

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 15 апрелга қадар бир қатор чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

13 март 2020, 14:03

Икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди

Германиядан келган икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди, дея хабар қилди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.

12 март 2020, 09:28

АҚШ Европа иттифоқидан келаётган чет элликлар ташрифини чеклади

АҚШ сўнгги икки ҳафтада Европа иттифоқи давлатларига ташриф буюрган чет эл фуқароларининг киришини тақиқлади. Актёр Том Хэнкс ўзи ва турмуш ўртоғининг коронавирусга чалинганини маълум қилди.

11 март 2020, 23:02

ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди

COVID-19 тарқалиши пандемик характерга эга бўлди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус.

11 март 2020, 12:08

Пентагон раҳбари коронавирус сабабли Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер дунё бўйлаб коронавирус тарқалаётгани сабабли бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди.

11 март 2020, 09:26

Коронавирус жаҳон озиқ-овқат нархларига қандай таъсир қилди?

Коронавирус тарқалиши хавфи жаҳон озиқ-овқат нархлари индексининг пасайишига олиб келди.

10 март 2020, 09:37

Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 12 фоизга оширди

Нефть нархи тушиб кетгани ортидан молия тизими барқарорлиги учун хатарлар кучайгани муносабати билан Қозоғистон Миллий банки қайта молиялаш ставкасини 9,25 фоиздан 12 фоизга қадар оширди.

8 март 2020, 10:16

«Аёллар иштироки институтлар самарадорлигини оширади» — БМТ бош котиби

XXI аср аёллар тенглиги асри бўлиши керак, деди БМТ бош котиби. У бугун аёллар ҳали ҳам бидъат ва хурофотлардан азият чекаётганини таъкидлаб, кучлар мувозанатини ўзгартиришга чақирди.

4 март 2020, 09:19

АҚШ коронавирус сабабли фоиз ставкаларини пасайтирди

Коронавирус билан боғлиқ иқтисодий хатарлар сабабли АҚШ 2008 йилдан буён илк бор қайта молиялаш ставкасини фавқулодда пасайтирди.

28 феврал 2020, 12:05

Туркия Идлибда Сурия армияси ҳужумидан сўнг жавоб зарбаларини берди

Туркия армияси Идлибда ўз ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ортидан Сурия қўшинлари позицияларига жавоб зарбаларини берди. Туркияда можаролар манзарасида ижтимоий тармоқларга ва YouTube видеохостингига кириш чекланган.

27 феврал 2020, 13:45

Саудия Арабистони зиёратчиларнинг киришини тўхтатди

Саудия Арабистони коронавирус тарқалиши туфайли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни тўхтатди.

26 феврал 2020, 12:25

Коронавирус туфайли Олимпиада ўйинлари бекор қилиниши мумкин

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши мумкин. Ташкилий қўмита мусобақа давомида вирус бўйича хавфсизликни кафолатлай олмаса, ХОҚ Олимпиадани бекор қилади.

25 феврал 2020, 18:45

Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак вафот этди

Мисрнинг собиқ президенти, мамлакатни 30 йил бошқарган Ҳусни Муборак 91 ёшида вафот этди.

21 феврал 2020, 11:32

Украинада Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши намойиш бўлиб ўтди

Украинанинг Полтава вилоятида аҳоли Ухандан келтирилганларни жойлаштиришга қарши норозилик билдирди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири 14 кунлик карантин муддатини эвакуация қилинганлар билан биргаликда ўтказишга қарор қилди.

20 феврал 2020, 11:58

Ашраф Ғани Афғонистонда ўтган президентлик сайловида ғолиб деб эълон қилинди

Афғонистонда беш ой аввал бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари эълон қилинди. Амалдаги президент Ашраф Ғани ғолиб деб тан олинди.

10 феврал 2020, 13:59

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 900 кишидан ошди

910 киши коронавирус қурбони бўлди, улардан иккитаси Хитойдан ташқарида. ЖССТ касаллик тарқалиши бир мунча секинлашганини қайд этди.

10 феврал 2020, 09:54

«Оскар» ғолиблари эълон қилинди

«Энг яхши актёр» номинациясида «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. 10 февраль куни 2020 йилда мукофотга лойиқ топилган номинация ғолиблари эълон қилинди.