Жаҳон

2 октябр 2018, 21:59

Индонезияда цунами натижасида ҳалок бўлганлар сони 1234 нафарга етди

Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила келтириб чиқарган цунами оқибатида 1234 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди.

2 октябр 2018, 20:56

Икки йўналишда Нобел мукофоти совриндорлари номи маълум бўлди

Физика бўйича Артур Эшкин, Жерард Муру ва Донна Стриклэнд, тиббиёт бўйича — Жеймс Эллисон ва Тасуку Хондзё Нобел мукофотига сазовор бўлди.

27 сентябрь 2018, 13:50

Тиғиз вақтларда Остонага кириш пулли бўлиши мумкин

Эрталабки ва кечки вақтларда Қозоғистон пойтахтига киришни пулли қилиш таклиф этилмоқда.

26 сентябрь 2018, 18:23

Туркманистонда электр энергияси, газ, сув ва туз энди текин эмас

Туркманистон аҳолиси учун энди электр энергияси, газ, сув ва туз бепул эмас.

25 сентябрь 2018, 21:56

Ҳар йили дунёда 3 млн киши алкогол суиистеъмолидан ҳалок бўлмоқда

Жаҳонда алкогол суиистеъмоли натижасида ҳар йили 3 млн нафардан зиёд киши ҳаётдан кўз юммоқда, уларнинг аксариятини эркаклар ташкил этади.

21 сентябрь 2018, 11:37

Вьетнам президенти вафот этди

Вьетнам президенти Чай Дай Куанг 62 ёшда вафот этди.

18 сентябрь 2018, 18:52

Сурияда Россия ҳарбий самолёти уриб туширилди

Сурияда Россиянинг Ил-20 ҳарбий самолёти уриб туширилди, 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

18 сентябрь 2018, 17:27

Германияда водородда ҳаракатланувчи илк поезд ишга тушди

Германияда водород ёнилғисида ҳаракатланувчи дунёдаги илк йўловчи поезди ишга туширилди.

12 сентябрь 2018, 12:07

Дунёда очликдан қийналаётганлар сони 821 млнга етди

Қуролли можаролар ва иқлим ўзгаришлари сабабли 821 млн киши очликдан азоб чекмоқда, 150 млн бола ўсишдан ортда қолмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.

30 август 2018, 18:26

Иосиф Кобзон вафот этди

Иосиф Кобзон 81 ёшда оламдан ўтди.

18 август 2018, 15:26

БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан вафот этди

9 йил давомида БМТ бош котиби лавозимида ишлаган Кофи Аннан 81 ёшда вафот этди.

16 август 2018, 23:11

Вена дунёдаги энг қулай шаҳар деб топилди

The Economist журнали дунёнинг энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Вена Мельбурн ва Осакани ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади

15 август 2018, 12:27

Ёзувчи Эдуард Успенский вафот этди

«Тимсоҳ Гена ва унинг дўстлари», «Простоквашинодаги таътил» ва бошқа машҳур асарлар муаллифи Эдуард Успенский 80 ёшда вафот этди.

10 июл 2018, 13:54

Эфиопия ва Эритрея тинчлик келишувини имзолади

Эфиопия ва Эритрея уруш ҳолатининг тугатилишини ифодаловчи тинчлик ва дўстлик келишувини имзолади.

10 июл 2018, 12:43

Борис Жонсон Буюк Британия ТИВ раҳбари лавозимидан кетди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Brexit борасидаги келишмовчиликлар сабабли истеъфога чиқди. ТИВнинг янги раҳбари Жереми Ҳант бўлди.

20 июн 2018, 14:32

АҚШ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқмоқда

АҚШнинг БМТ ҳузуридаги вакили мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни «инсон ҳуқуқларини мазахга айлантирувчи ташкилот» деб атади.

19 июн 2018, 20:29

Қозоғистонда Туркистон вилояти ташкил этилди

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланди, Чимкент республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлди.

14 июн 2018, 12:46

Грузия бош вазири истеъфога чиқди

Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили «ҳамкасблари билан келишмовчилик туфайли» истеъфога чиқди. Тбилисида 31 майдан бери ҳукумат истеъфоси талаб қилинган норозилик акциялари ўтказиб келинмоқда.

12 июн 2018, 12:28

Сингапурда АҚШ ва КХДР раҳбарларининг тарихдаги биринчи учрашуви ўтказилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки давлат тарихида биринчи марта учрашди.

7 июн 2018, 18:55

Стокгольмдаги терактда айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди

Ўтган йил апрелда Стокгольмдаги терактни амалга оширишда айбдор деб топилган Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг