Жаҳон

10 май 2019, 23:44

Қозон шаҳри мэри депутатларга мактаб ошхоналарида овқатланишни топширди

Қозон шаҳри мэри Ильсур Метшин депутатларга бир ой давомида мактаб ошхоналарида овқатланишни топширди, улар кунига 69 рубл эвазига овқатланишга тўғри келади.

6 май 2019, 01:22

Шереметьевода «Аэрофлот» йўловчи самолётида ёнғин чиқди

Москванинг Шереметьево аэропортида «Аэрофлот» компаниясининг фавқулодда қўнишни амалга ошираётган Sukhoi Superjet самолётида ёнғин келиб чиқди. 10 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

2 май 2019, 15:21

Қозоғистонда рухсатсиз намойишлар бўлиб ўтди, 80 киши қўлга олинди

Қозоғистоннинг бешта шаҳрида бўлиб ўтган рухсатсиз намойишларда 80 киши қўлга олинди.

2 май 2019, 12:54

Владимир Путин барқарор Рунет тўғрисидаги қонунни имзолади

Россия президенти Владимир Путин барқарор Рунет тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 1 ноябрдан кучга киради.

30 апрель 2019, 12:47

Индонезия пойтахтини Ява оролидан кўчиришга қарор қилинди

Индонезия президенти Жоко Видодо аҳоли сони ортиб кетгани ва сув тошиш эҳтимоли сабабли пойтахтни кўчириш режалаштирилаётганини эълон қилди.

25 апрель 2019, 14:56

2019 йилда нефть нархи кутилгандан пастроқ бўлади — Жаҳон банки

Жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатларининг пастлиги ва ОПЕК таркибига кирмаган давлатларда нефть қазиб олиш ҳажмининг оширилиши нефть нархининг тушишига олиб келиши мумкин.

23 апрель 2019, 16:51

«Ислом давлати» Шри-Ланкадаги портлашларни зиммасига олди

«Ислом давлати» Шри-Ланкадаги серияли портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди, бироқ оролдаги ҳужумларга алоқадорлигига оид далилларни тақдим этмади.

22 апрель 2019, 13:09

Шри-Ланкадаги портлашларда ҳалок бўлганлар сони 290 кишига етди

Шри-Ланкадаги саккизта портлаш натижасида вафот этганлар сони 290 кишига етди, 500 киши жароҳатланди. Ҳодисаларда алоқадорликда гумонланиб 24 киши қўлга олинди.

21 апрель 2019, 13:12

Шри-Ланкадаги портлашларда 130 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Шри-Ланкада меҳмонхоналар ва католик черковларидаги портлашларда энг камида 137 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди.

15 апрель 2019, 23:05

Париждаги машҳур черковда ёнғин содир бўлди

Париждаги Нотр-Дам ибодатхонасида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ҳозирда таъмирланаётган черков чердагида бошланган.

15 апрель 2019, 14:24

Дунёдаги энг катта самолёт илк парвозни амалга оширди

Дунёдаги энг улкан Stratolaunch самолёти Калифорнияда илк парвозини амалга оширди. Коинотга ракеталар ташишга мўлжалланган самолёт ҳавода 2,5 соат давомида парвоз қилди.

9 апрель 2019, 12:53

Қозоғистонда навбатдан ташқари сайловлар 9 июнда ўтказилади

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 9 июнда бўлиб ўтади.

8 апрель 2019, 13:41

Дэвид Малпасс Жаҳон банки раҳбари бўлди

АҚШ молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Малпасс Жаҳон банки президенти этиб тайинланди.

4 апрель 2019, 20:14

Таниқли режиссёр Георгий Данелия вафот этди

«Мимино», «Кин-дза-дза!» каби фильмлар режиссёри Георгий Данелия узоқ хасталикдан сўнг 88 ёшда вафот этди.

3 апрель 2019, 10:48

Жазоир президенти истеъфога чиқди

Жазоирнинг 82 ёшли президенти Абдул-Азиз Бутефлика истеъфога чиқди.

1 апрель 2019, 20:42

Грузияда елим халталар тақиқланди

Апрелдан Грузияда бир марталик елим халталарни ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва сотиш тақиқланди.

1 апрель 2019, 11:55

Словакияда ўтказилган президентлик сайловида Зузана Чапутова ғолиб бўлди

Словакияда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб бўлган Зузана Чапутова мамлакатнинг илк аёл раҳбари бўлди.

29 март 2019, 13:54

АҚШ ҚК Марказий қўмондонлик қўмондони ўзгарди

Кеннет Маккензи Жозеф Вотел ўрнига АҚШ ҚК Марказий қўмондонлик қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинлаш маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

28 март 2019, 13:29

Қозоғистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушди, 13 киши вафот этди

Бортида 13 киши бўлган Қозоғистон Мудофаа вазирлиги вертолёти ўқув машғулотлари вақтида ҳалокатга учради.

28 март 2019, 11:39

Европарламент бир марталик пластик идишларни тақиқлади

Европарламент 2021 йилдан бир марталик пластик идишларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг