Жаҳон

30 март 2020, 18:10

Дональд Трамп коронавирусга қарши 2,2 трлн долларлик қонунни имзолади

Дональд Трамп Америка тарихида энг йирик миқдордаги иқтисодий рағбатлантириш қонунига қўл қўйди. Қонун коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган. Унга кўра, паст ва ўрта даромадга эга фуқаролар бир маротабалик тўлов тарзида 1200 доллар олишади. Ҳар бир ёш бола учун қўшимча 500 доллар берилиши белгиланган.

30 март 2020, 13:04

Хитой коронавирус эпидемияси тугаганини маълум қилди

Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши тўхтади. Касалланганлар ва даволанаётганлар сони — 3000 нафардан камроқ.

30 март 2020, 11:32

Москвада умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди

Москванинг барча аҳолиси учун умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди. Яшаш жойини фақатгина ишга, яқин дўкон ёки дорихонага бориш, тез тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш мақсадида тарк этиш мумкин. Махсус рухсатнома бўлсагина кўчага чиқишга рухсат этилади.

27 март 2020, 17:00

Буюк Британия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирусга қарши тест натижалари ижобий бўлиб чиқди. Энди у карантиндан туриб ҳукуматни бошқаради.

27 март 2020, 11:23

АҚШ COVID-19 ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди

АҚШ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони бўйича Хитой ва Италияни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқди. Президент Дональд Трамп буни оммавий текширув ўтказилгани билан боғлади.

25 март 2020, 12:20

Ҳиндистонда қарийб 1,4 млрд кишининг кўчага чиқиши тақиқланди

Ҳиндистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб «мутлақ» карантин эълон қилди, бутун аҳолига — қарийб 1,4 млрд кишига — ҳар қандай сабаб билан уйни тарк этиш тақиқланди.

24 март 2020, 16:08

ХВЖ коронавирусга қарши 1 трлн доллар ажратишга тайёрлигини билдирди

ХВЖ бош директори коронавируснинг дунё иқтисодиётига етказадиган зарарини камайтириш мақсадида фавқулодда молиялаштиришни кучайтириш ва 1 трлн долларлик кредит ажратишга тайёрлигини билдирди.

24 март 2020, 14:03

Хитой Хубэй билан транспорт чекловларини бекор қилмоқда

Хитойнинг Хубэй провинциясида эпидемиологик вазият яхшиланди, ҳудудда карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. 25 мратдан провинция, 8 апрелдан эса маъмурий маркази Ухан чегаралари очилади.

24 март 2020, 10:42

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоизи соғайди

Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 90 фоиздан зиёди соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 4735 нафар бемор қолган.

20 март 2020, 16:55

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 38-ўринни эгаллади

World Happiness Report ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида уч поғонага кўтарилиб, 38-ўринни эгаллади. Тошкент — аҳолиси энг оптимист шаҳар бўлди.

19 март 2020, 13:31

Москвада коронавирус аниқланган аёлнинг ўлимига ушбу вирус сабаб бўлмагани маълум қилинди

Россияда коронавирус аниқланган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Оператив штаб унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаганини маълум қилди.

19 март 2020, 11:29

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи синовлари бошланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг эълон қилишича, олимлар COVID-19 коронавирусига қарши илк вакцина синовларини бошлаб юборди.

18 март 2020, 09:40

Қирғизистонда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Умра сафаридан қайтган уч фуқарода вирус аниқланди.

17 март 2020, 16:58

Нур-Султон ва Олмаота карантин учун ёпилади

Нур-Султон ва Олмаота коронавирус сабабли 19 мартдан бошлаб карантинга ёпилмоқда. Фуқаролар ва транспорт ҳаракати чекланади, бозорлар ва савдо марказлари ёпилади.

15 март 2020, 17:34

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 15 апрелга қадар бир қатор чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

13 март 2020, 14:03

Икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди

Германиядан келган икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди, дея хабар қилди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.

12 март 2020, 09:28

АҚШ Европа иттифоқидан келаётган чет элликлар ташрифини чеклади

АҚШ сўнгги икки ҳафтада Европа иттифоқи давлатларига ташриф буюрган чет эл фуқароларининг киришини тақиқлади. Актёр Том Хэнкс ўзи ва турмуш ўртоғининг коронавирусга чалинганини маълум қилди.

11 март 2020, 23:02

ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясини эълон қилди

COVID-19 тарқалиши пандемик характерга эга бўлди, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус.

11 март 2020, 12:08

Пентагон раҳбари коронавирус сабабли Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер дунё бўйлаб коронавирус тарқалаётгани сабабли бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди.

11 март 2020, 09:26

Коронавирус жаҳон озиқ-овқат нархларига қандай таъсир қилди?

Коронавирус тарқалиши хавфи жаҳон озиқ-овқат нархлари индексининг пасайишига олиб келди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг