Жаҳон

17 апрель 2020, 17:37

Рустам Эмомали Тожикистон Миллий мажлисининг раиси этиб сайланди

Душанбе ҳокими ва Тожикистон президентининг ўғли Рустам Эмомали мамлакат парламентининг юқори палатасига раис этиб сайланди.

17 апрель 2020, 17:04

Путин коронавирус сабабли Ғалаба парадини қолдирди

Россия президенти Владимир Путин 9 майда ўтказилиши режалаштирилган Ғалаба куни паради ва «Ўлмас полк» юришларини коронавирус пандемияси туфайли бошқа кунга қолдиришни буюрди. У параднинг аниқ муддатини айтмади, лекин 2020 йилда ўтказилишини таъкидлади.

16 апрель 2020, 14:11

Билл Гейтс жамғармаси ЖССТни молиялаштириш миқдорини оширади

Bill & Melinda Gates Foundation Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялаштириш миқдорини 250 миллион долларгача оширади. Бу маблағлар коронавирус пандемиясига қарши курашга йўналтирилади.

16 апрель 2020, 11:34

Германия карантин чораларини юмшатишга қарор қилди

Германия канцлери Ангела Меркель карантин чоралари қисман олиб ташланишини маълум қилди. Ҳозирча дўконлар ва мактаблар очилади.

16 апрель 2020, 11:07

Дунёда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 2 миллиондан ошди

Дунёда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2 миллиондан ошди. COVID-19 ҳолатларининг аксарияти АҚШ, Испания ва Италияда қайд этилди.

15 апрель 2020, 17:56

АҚШда биринчи COVID-19 вакцинаси инсонда синовдан ўтказилди

АҚШда коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилган аёл ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Биринчи куни унинг ҳарорати бир оз кўтарилган, кейинроқ қўли оғриган, бироқ сўнгра аҳволи яхшиланган.

15 апрель 2020, 15:22

ХВЖ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,8 фоизни ташкил этади

Халқаро валюта жамғармаси 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга тушишини прогноз қилмоқда. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг эса 1,8 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

15 апрель 2020, 11:55

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатади

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни вақтинча тўхтади. Трамп бу қарорни ташкилот ўзининг асосий вазифасини бажара олмагани билан асослади. Ўз навбатида, БМТ бош котиби ҳозир ЖССТ учун ресурсларни камайтириш вақти эмаслигини таъкидлади.

14 апрель 2020, 19:09

ЖССТ карантин чекловларини бекор қилишда шошилмасликка чақирди

Италия, Испания ва Австрия коронавирус тарқалиши секинлашгани сабабли карантин чекловларини аста-секин юмшатмоқда. ЖССТ раҳбари эса ушбу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш ҳамда чекловларни соғлиқни сақлаш тизими инфекциянинг иккинчи тўлқинига дош беришга тайёр бўлгандагина юмшатишга чақирди.

14 апрель 2020, 17:16

Чернобиль зонасидаги ўрмон ёнғинлари АЭСга яқинлашмоқда

Чернобиль зонасидаги ўрмон ёнғинлари АЭСнинг радиацион чиқиндилар омборига яқинлашди. Ёнғиннинг қасддан ўт қўйиш сабабли юзага келгани тахмин қилиниб, 2 гумондор қўлга олинди. Аланга тарқалишининг олдини олиш учун авиация ҳам жалб қилинган.

13 апрель 2020, 12:34

ОПЕК ва Россия «нефть уруши»га барҳам берди

ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда аъзо бўлмаган ОПЕК+ гуруҳи давлатлари тарихий битимга кўл қўйди. 1 майдан 30 июнгача нефть қазиб олиш кунига 9,7 млн баррелгача камайтирилади. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 5,8 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу сафар Мексика ҳам битимга қўшилди.

10 апрель 2020, 17:23

Россия ва ОПЕК нефть қазиб олишни камайтиришга келишиб олди

Саудия Арабистони, Россия ва бошқа ОПЕК+ давлатлари 30 июнгача нефть қазиб олишни кунига 10 млн баррелга камайтиришга келишиб олди. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 6 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Келишувга қўшилишдан фақат Мексика бош тортди.

10 апрель 2020, 13:59

Коронавирусга чалинган Британия бош вазири реанимациядан чиқарилди

Коронавирус инфекцияси аниқланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон интенсив терапия бўлимини тарк этди. У ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Энди Жонсон касалхонада шифокорлар кузатувида қолади.

10 апрель 2020, 13:45

Саудия Арабистони Яманда ўт очишни вақтинча тўхтатди

Коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция 10 апрелдан бошлаб Яманда ўт очишни икки ҳафтага тўхтатди.

9 апрель 2020, 20:16

Дунё мамлакатлари янги иқтисодий инқирозга қарши қандай курашмоқда?

COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши давлатлар иқтисодиётига катта зарар етказмоқда. «Газета.uz» бир қатор ривожланган ва қўшни мамлакатларнинг коронавирус пандемиясига қарши қабул қилган иқтисодий рағбатлантириш дастурларининг қисқа таҳлилини тақдим этади.

8 апрель 2020, 20:58

Берни Сандерс АҚШ президентлигига демократлар номзодини танлаш пойгасидан чиқди

Берни Сандерс АҚШ президентлигига демократлар номзоди бўлиш учун праймериз сайловларидан чиқди. Барак Обама президентлиги даврида вице-президент бўлган Жо Байден ноябрь ойидаги президентлик сайловларида Трампнинг рақиби бўлиши кутилмоқда.

8 апрель 2020, 13:41

2020 йилнинг энг бой аёллари — Forbes рўйхатида

Forbes 2020 йилнинг энг бой аёллари рўйхатини эълон қилди. Уни Walmart меросхўри Элис Уолтон бошқармоқда. Рўйхатдан 22 ёшли модель, Amazon асосчисининг собиқ рафиқаси ва бошқалар ҳам ўрин олган.

8 апрель 2020, 12:48

ЕТТБ Ўзбекистон банкларига 220 млн доллар кредит линиялари ажратади

ЕТТБ коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсирини юмшатишга 220 млн доллар ажратади. Вилоятлардаги коммунал корхоналар айланма маблағларини кўпайтириш учун яна 100 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

7 апрель 2020, 18:41

Forbes 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди

Forbes журнали дунё бўйлаб 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди. Amazon асосчиси Жефф Безос кетма-кет учинчи йил энг юқори ўринни эгаллади. Безос бир йил ичида 18 млрд доллар йўқотган.

7 апрель 2020, 14:22

Хитойда кун давомида коронавирусдан ўлим ҳолатлари қайд этилмади

Хитойда бир кун давомида коронавирус туфайли бирорта ҳам ўлим қайд этилмади. Барча COVID-19 ҳолатлари чет элдан келган фуқароларда аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг