Жаҳон

6 октябр 2020, 16:59

Физика бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Швеция Қироллик Фанлар академияси томонидан физика бўйича Нобель мукофоти Рожер Пенроуз, Рейнхард Генцель ва Андреа Гезга қора туйнуклар борасида олиб борган тадқиқотлари учун топширилди.

6 октябр 2020, 14:57 2

Ўзбекистон Қирғизистондан киришни чеклади (аниқлик киритилди)

6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.

6 октябр 2020, 14:08

Қирғизистон МСК парламент сайловларида овоз бериш натижаларини бекор қилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.

6 октябр 2020, 12:39

Бишкекда намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олди

Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.

5 октябр 2020, 18:54

Камчаткада денгиз жониворларининг оммавий ўлиш ҳолати кузатилди

Тинч океанининг Камчатка ўлкаси қирғоқларида денгиз жониворларининг оммавий ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилди. Greenpeace буни экологик фалокат деб атади. Ўлка расмийлари содир бўлган воқеанинг учта версиясини, шу жумладан техноген ифлосланишни кўриб чиқмоқда.

5 октябр 2020, 16:00

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича Нобель мукофоти гепатит С вирусини кашф этган Ҳарви Альтер, Майкл Хоутон ва Чарльз Райсга топширилди.

5 октябр 2020, 12:46

Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.

2 октябр 2020, 10:46

Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирус юқтириб олди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампда COVID-19 инфекцияси аниқланди. Аввалроқ Трампнинг маслаҳатчиларидан бири Хоуп Хикснинг коронавирус билан касаллангани маълум бўлган эди.

30 сентябрь 2020, 19:15 1

АҚШда Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги илк дебатлар бўлиб ўтди

АҚШда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида илк дебатлар бўлиб ўтди. Сиёсатчилар COVID-19 пандемияси, иқтисодиёт ва ирқчиликни муҳокама қилишди. Томонлар бир-бирларига гап бермасдан, бир-бирини ёлғончиликда айблашди.

29 сентябрь 2020, 14:43

Москва мактабларида икки ҳафталик таътил эълон қилинди

Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли мактаб таътили давомийлигини икки ҳафтагача узайтирди. Болалар боғчалари эса «одатдаги жадвал бўйича» ишлашда давом этади.

29 сентябрь 2020, 11:06

Жаҳонда коронавирус қурбонларининг сони 1 млн дан ошди

Дунё бўйлаб COVID-19 касаллигидан вафот этган беморларнинг сони 1 млн дан ошди. Мамлакатлар орасида энг кўп қурбон АҚШ (205 минг киши), Бразилия (142 минг) ва Ҳиндистонга (96 минг) тўғри келмоқда.

28 сентябрь 2020, 15:30

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазият кескинлашмоқда

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар яна кучаймоқда. Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши оқибатида бир кун ичида ушбу ҳудудда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, ҳар иккала томондан ҳам кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлган. БМТ, Европа Иттифоқи ва бир қатор мамлакатларнинг иккала томонни ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар йўлига ўтишга чорлашига қарамасдан, вазият ҳалигача кескинлигича қолмоқда.

26 сентябрь 2020, 13:00

Харьков яқинида Ан-26 қулаши натижасида 25 киши ҳалок бўлди

Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий самолёти қулаб тушди. Бортда Украина ҳарбий ҳаво кучлари университети курсантлари ва экипаж бор эди. 25 киши вафот этди, яна икки киши оғир жароҳат олди.

25 сентябрь 2020, 18:50

Ҳукуматлар молиявий жиноятлар туфайли юзлаб миллиард доллар йўқотишмоқда — БМТ

Маблағларнинг ноқонуний йўл билан чет элга олиб чиқарилиши сабабли ҳукуматлар ҳар йили ижтимоий ривожланишга сарфланиши мумкин бўлган 500 млрд доллар миқдорда пул йўқотишади. Мамлакатлар расмийлари коррупция ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши қатъийроқ курашишлари керак, дейишмоқда БМТ экспертлари.

25 сентябрь 2020, 16:44

Telegram тармоғида носозликлар кузатилди

Downdetector хизматининг маълум қилишича, Россия, Беларусь, Украина, Германия, Италия, Эстония, Латвия, Франция, Венгрия ва қисман Ўзбекистон ҳудудларида Telegram тармоғида носозликлар кузатилди. Хабар берилишича, ҳозирда тармоқ фаолияти барқарор ҳолатга қайтган.

24 сентябрь 2020, 19:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Яна бир араб давлатининг Исроил билан муносабатларни яхшилаши, коронавируснинг одам миясига салбий таъсири, Дональд Трампнинг ҳокимиятни топшириш тўғрисидаги фикри ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

24 сентябрь 2020, 19:33

Минск: инаугурация ва норозилик намойишлари

Словакия, Литва ва Германия Александр Лукашенконинг инаугурациясини тан олмасликларини эълон қилган биринчи Европа давлатлари бўлди. Инаугурация якунлангач, Минскда ва бир қатор шаҳарларда дарҳол норозилик намойишлари бошланди.

24 сентябрь 2020, 13:16

Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида парранда гриппи тарқалди

Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида парранда гриппи тарқалаётгани расман тасдиқланди. Инфекция умумий сув ҳавзалари орқали тарқалган бўлиб, фабрикаларда ва шахсий томорқаларда ҳаммаси бўлиб 54 минг парранда нобуд бўлган.

24 сентябрь 2020, 11:14

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш бўйича халқаро протоколга қўшилди. Мамлакатда ушбу жазони қўллаш 2003 йилдан бери тўхтатиб қўйилган эди.

23 сентябрь 2020, 19:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Александр Лукашенконинг эълон қилинмаган инаугурацияси, 2020 йилнинг энг обрўли шахслари (Time), «Яндекс»нинг йирик хариди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг