Жаҳон

10 ноябр 2020, 15:09

АҚШда COVID-19 юқтирганлар сони 10 миллиондан ошди

АҚШда сўнгги 24 соат давомида коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 10 миллиондан ошиб кетди. Мамлакатда асосий инфекция тарқалиш ўчоқлари Техас, Калифорния ва Флорида штатлари бўлиб турибди.

10 ноябр 2020, 12:21

Бразилияда Хитой вакцинасининг ён таъсири сабабли синовлар тўхтатилди

Бразилиянинг Anvisa соғлиқни сақлаш назорати агентлиги Хитойнинг Coronavac вакцинаси синовларини вақтинча тўхтатди. Бунга вакцинанинг жиддий ён таъсири сабаб бўлди.

10 ноябр 2020, 11:31

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланиши ҳақида келишув имзоланди

Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши тўғрисида баёнот имзолади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга ён бериб, бир нечта туманларни, шунингдек тан олинмаган республиканинг бир қисмини Бокуга ўтказишга рози бўлди. Қарор эълон қилинганидан кейин Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди.

10 ноябр 2020, 10:07

Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди

9 ноябрь куни тунда Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди. Озарбайжон ушбу ҳодиса тасодифан содир этилгани ва Россияга қарши қаратилмаганлиги ҳақида таъкидламоқда. Вертолёт экипажининг 2 аъзоси ҳалок бўлган.

9 ноябр 2020, 13:28

БААда спиртли ичимликларни истеъмол қилишга рухсат берилди

БАА ҳукумати спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ўз жонига қасд қилишга уриниш ва турмуш қурмаган жуфтликларнинг биргаликда яшаганлиги учун белгиланган жазоларни бекор қилди.

9 ноябр 2020, 11:09

Дунёда COVID-19 беморлари сони 50 миллиондан ошди

Дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони 50 миллиондан ошди, 1,2 млн беморлар вафот этди.

7 ноябр 2020, 22:21

ОАВ: Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди

CNN, AP, The New York Times ва NBC Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалабани қўлга киритганини ёзмоқда. У АҚШнинг энг кекса ва 46 президенти бўлади. Байден ҳисобида 284 та, Трампда эса — 214 та сайловчилар овози мавжуд.

6 ноябр 2020, 18:05

Ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий вафот этди

Машҳур ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий 86 ёшида вафот этди.

5 ноябр 2020, 18:11

Данияда 17 млн қоракузан йўқ қилиниши мумкин

Даниядаги қоракузанларда (норка) мутацияга учраган коронавирус аниқлангани сабабли, 1139 та фермер хўжалигидаги 15−17 млн жониворни йўқ қилиш режалаштирилмоқда.

5 ноябр 2020, 12:05

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден етакчилик қилмоқда

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатларида ғолиб бўлди. Дональд Трамп ушбу штатлардаги овозларни ҳисоблаш бўйича шикоят қилмоқчи. Жо Байден ғалаба қозониши учун сайловчилар коллегиясининг яна 6 та овозини олиши кифоя. 4 та штатдаги натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.

4 ноябр 2020, 18:30

Италияда комендантлик соати эълон қилинди

Коронавирус тарқалиши сабабли Италия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилди. Музей ва кўргазмалар ёпилиб, юқори мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади.

4 ноябр 2020, 14:51

Туркиянинг Измир провинциясида зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунига етди

Туркиянинг Измир провинциясида 6,6 баллик зилзиладан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунига етди. Табиий офатдан вафот этганлар сони 114 нафар, жароҳатланганлар 1035 нафарга етди.

4 ноябр 2020, 11:04

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев истеъфо берди

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида қатнашиш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди.

3 ноябр 2020, 21:09

COVID-19: Европадаги вазият кескин тус олмоқда

Европанинг бир қатор мамлакатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Франция, Германия, Буюк Британия ҳукуматлари карантин чораларини кучайтиришга қарор қилди. Испанияда ва Германияда ушбу чораларга қарши бир қатор намойишлар бўлиб ўтди.

3 ноябр 2020, 18:25

Қозоғистонга кириш ва чиқишга бир қатор чекловлар ўрнатилди

Қозоғистонда мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Қозоғистонга келиш ва транзит ўтиш бўйича визасиз режим бекор қилинди, Туркиядан қатновчи авиарейслар сони камайтирилди.

3 ноябр 2020, 12:40

Венада бир нечта ҳужумлар содир этилди

Номаълум шахслар гуруҳи Австрия пойтахти Венада ҳужум уюштирди. Ҳозирги маълумотларга кўра, 4 киши вафот этган, 18 киши жиддий жароҳат олган. Ҳужумчилардан бири қўлга олиш пайтида ўлдирилди, қолганлари қочишга муваффақ бўлди. Мамлакат канцлери ушбу ҳужумларни «теракт» деб атади.

3 ноябр 2020, 09:44

АҚШда президент қандай сайланади?

3 ноябрь куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади. Президентлик учун республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Дональд Трамп ва демократлар номзоди Жо Байден курашади. Сайлов жараёни қандай кечади, кимнинг овозлари аҳамиятга эга, ким ғолиб бўлади ва қайси штатлар қандай номзодларга овоз беради — ушбу саволларга Иллинойс университети докторанти Икромжон Тўхтасунов ойдинлик киритади.

2 ноябр 2020, 21:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Молдовада президентлик сайловларининг ўтказилиши, Германияда карантин чораларининг кучайтирилиши, Black Star компанияси банк ҳисобларининг блокланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 ноябр 2020, 11:50

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди

Туркиянинг Измир провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди, 962 дан ортиқ киши жабр кўрди.

30 октябр 2020, 18:44

Туркияда кучли зилзила қайд этилди

Туркиянинг Измир провинциясида бир қанча уйларнинг қулашига олиб келган 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ХАБАРЛАР


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг