Жаҳон

10 сентябрь 2020, 12:00

Қозоғистонда ФВВ ва иккита янги агентлик ташкил этилди

Қозоғистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда давлат раҳбарига бўйсунувчи иккита янги агентлик (Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги) ташкил этилди.

9 сентябрь 2020, 13:18

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ

Чорак асрда дунёнинг бирорта ҳам мамлакати хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича Пекин декларациясини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дея таъкидлади БМТ. Дунёда ҳукумат вакиллари ва раҳбарларининг фақатгина 25 фоизини аёллар, қолган 75 фоизини эркаклар ташкил этмоқда.

9 сентябрь 2020, 11:55

«Мен шунчаки кетмайман» — Александр Лукашенко Россия ОАВларга интервью берди

Россия ОАВларига берган интервьюсида Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги вазият, Telegram-каналлар, унинг қурол билан кўриниш бергани ва Мария Колесникованинг ҳибсга олиниши ҳақида гапириб ўтди.

8 сентябрь 2020, 19:29

Россия коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини фуқаролар муомаласига чиқарди

Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партияси фуқаролар муомаласига чиқарди. Хабар берилишича, яқин орада аҳолини эмлаш тадбирлари бошланади. Бундан олдин, кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.

8 сентябрь 2020, 16:05

Актёр Михаил Ефремов 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Актёр Михаил Ефремов Москвада ўлим билан якунланган ЙТҲда айбдор деб топилиб, 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у уч йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

8 сентябрь 2020, 11:00

Туркияда теракт уюштирган Абдулқодир Машариповга умрбод қамоқ жазоси белгиланди

Туркия суди 2017 йилда Истанбулда теракт уюшитириб, 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси белгилади. Қўшимча тарзда, у яна 1368 йилга озодликдан маҳрум этилди. Машариповда муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқи бўлмайди.

7 сентябрь 2020, 18:04

Россияда хорижликларга чет эл фуқароларини ўз уйларида жойлаштиришга рухсат берилди

Эндиликда Россияда турар жойи бўлган ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахс мезбон сифатида бошқа чет эл фуқаросини ўз уйига жойлаштириши ёки уни ўз уйида яшаш жойи сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

7 сентябрь 2020, 16:35

Новак Джокович US Open турниридан четлатилди. Видео

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Джокович танаффусга чиқиш пайтида тўпни билмасдан ҳакамга қаратиб йўллагани учун АҚШнинг теннис бўйича Очиқ чемпионатидан (US Open) четлатилди.

7 сентябрь 2020, 14:51

Ҳар йили ҳавонинг ифлосланишидан 7 млн киши вафот этади — БМТ

Пандемия пайтида одамлар транспортдан камроқ фойдалана бошлашди, бу эса ҳавони ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг кескин пасайишига олиб келди. Бироқ, БМТ мутахассисларининг таъкидлашича, ҳаво сифати бошқа ифлослантирувчи воситаларга ҳам боғлиқ.

3 сентябрь 2020, 20:10

ЖССТ Covid-19га қарши бутунжаҳон эмлашни кейинга қолдирди

Короновирусга қарши бутунжаҳон эмлаш дастури АҚШ ва бошқа давлатлар сабабли кейинга қолдирилди. Бундай ҳолатни ЖССТ «эмлаш миллатчилиги» деб таърифлади.

3 сентябрь 2020, 19:21

Nikola компанияси Teslaнинг асосий рақиби сифатида кўрилмоқда

Nikola компанияси электр юк машиналари стартапидан йирик автомобилсозлик саноатига ўтиб, Teslaнинг асосий рақибига айланиши мумкин. Nikola юк машиналаринг ишлаб чиқарилиши 2024 йилдан бошланиши кутилмоқда.

3 сентябрь 2020, 15:56

Пандемия аёллар орасида қашшоқликни кучайтиради — БМТТД

COVID-19 пандемияси сабабли аёллар ва эркакларнинг молиявий даромадлари ўртасидаги фарқ янада катталашади. Дунё миқёсида ҳозирги инқироз натижасида яна 47 млн аёл ва қиз қашшоқлик чегарасидан пастга тушади.

2 сентябрь 2020, 15:03

Қосим-Жомарт Токаев ҳокимликка сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев қишлоқ ҳокимларини (аким) сайлов ўтказиш йўли билан тайинлашни таклиф қилди.

2 сентябрь 2020, 13:25

Россияда COVID-19 га чалинганлар сони 1 млн дан ошди

Россияда эпидемия бошланганидан бери 1 млн дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган. Дунё бўйича эса ушбу кўрсаткич 25,7 млн дан ошган. Россия рўйхатга олинган ҳолатлар бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон мамлакатларидан кейин тўртинчи ўринда турибди.

29 август 2020, 15:42

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди

БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.

29 август 2020, 10:25

«Қора қоплон» фильмининг бош роли ижрочиси ҳаётдан кўз юмди

Marvel Studios компаниясининг «Қора қоплон» фильми билан дунёга машҳур бўлган Чадвик Бозман 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У тўрт йилдан бери саратон билан курашаётган эди.

28 август 2020, 16:02

Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинчалик тўхтатди

2018 ва 2020 йиллар эълон қилинган Doing Business рейтинги ҳисоботида юзага келган хатолар сабабли Жаҳон банки ҳисобот маълумотларини қайта кўриб чиқади. Ҳозирча ташкилот рейтингни вақтинчалик эълон қилмайдиган бўлди

28 август 2020, 14:21

Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқди

Япония Бош вазири Синдзо Абэ 28 август куни бўлиб ўтган пресс-конференцияда соғлиғи ёмонлашгани сабабли истеъфога чиқишини эълон қилди.

27 август 2020, 18:46

«Беларусни қўллаб-қувватлаш учун ёрдамчи ҳарбий куч заҳираси шакллантирилди» — Владимир Путин

Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.

27 август 2020, 16:31

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди

Янги Зеландиядаги икки масжидга қуролланган ҳолатда кириб, 50 дан зиёд одамни ўлдирган Брентон Таррант умрбод озодликдан маҳрум этилди. Унга муддатидан олдин озод этиш тартиби қўлланилмайди. Мамлакат бош вазири ушбу шахс бу жазога лойиқлигини айтиб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг