Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги фронтга сафари пайтида АҚШ Украинанинг НАТОга киришига кўмаклашиши керак дея таъкидлади. У ушбу сўзларни Россия қўшинларининг Украина чегарасига тортилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг айтди.
Исроилнинг Эрон ядро иншоотидаги фожиада айбланиши, АҚШда полициячи афроамерикаликни отиб ўлдиргани сабабли намойишлар бошлангани, Парижда номаълум шахснинг касалхона яқинида одамларга ўқ узгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Telegram мессенжери IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мессенжернинг 30−50 млрд долларга баҳоланиши кўзда тутилмоқда.
Қирғизистондаги конституция референдумида сайловчиларнинг деярли 80 фоизи президентнинг ваколатларини кенгайтирадиган конституциянинг янги таҳририни қўллаб-қувватлашди.
Нура ал-Матруш араб давлатларидаги илк аёл-астронавтга айланади. У ва Муҳаммад ал-Мулла БААда 4 минг нафар номзод орасидан танлаб олинди. Улар тез орада NASA астронавтлар тайёрлаш дастурига қўшилишади.
Мисрда уч минг йиллик шаҳар топилгани, Япониянинг Фукусимадан тозаланган радиоактив сувни океанга оқизиши, Норвегия бош вазирининг карантин чекловларини бузганлиги учун жаримага тортилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Дунё метрополитени тарихида кўплаб авариялар юз берган. Уларнинг баъзилари техник носозлик туфайли юзага келган бўлса, баъзиларида инсоннинг катта хатоси сабаб бўлган. Метроларда рўй берган энг йирик 5 та ҳалокат ҳақида қисқача маълумотлар.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип 99 ёшида вафот этди.
Хитойнинг қашшоқликка қарши курашиш тажрибаси ҳақидаги Оқ китоби, Мозамбикда 12 чет элликнинг ўлдирилгани, Мадриддаги намойишларда иккита партия аъзоларининг тўқнашуви ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистонда юзлаб одамлар 27 ёшли қизнинг турмуш қуриш учун ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик унинг ўлдирилиши ортидан норозилик билдириб ҳукумат биноси олдида йиғилишди. Намойишчилар Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқишини ва «Келинни ўғирлаш» моддаси учун жазони кучайтиришни талаб қилмоқда. Вазиятга бош вазир ва президент аралашди.
Яқин Шарқда 50 млрд туп дарахт экилиши, Туркиянинг Истанбул канали қурилишидан воз кечмаслиги, Эфиопияда жамоалараро тўқнашувда 100 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитан ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда Сувайш каналининг тўсиб қўйилишида айнан у айбдор эканлиги ҳақида кўп миш-мишлар тарқалган эди. Нима учун Марва ҳақида бундай гаплар бўлди? Мисрда аёл капитан лавозимига қандай муносабат билдирилади?
Саудия Aрабистонида эмланганларга Рамазон ойида ҳаж зиёратига рухсат берилгани, Беларуснинг бир қатор мамлакатлардаги элчихоналарининг ёпилиши мумкинлиги, Иорданияда қиролга қарши фитна ҳақидаги хабарларга тақиқ қўйилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Forbes нашрига кўра Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йил бўйича дунёнинг энг бой инсони бўлди. Шунингдек, иккинчи ўриндан SpaceX ва Tesla’нинг асосий акциядори Илон Маск ва учинчи ўриндан Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арно жой олди.
Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмланди.
Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилиб, унвонлар соҳибларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда ойлик, нафақа ва стипендияларига устамалар белгиланди.
Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди. КХДР маъмурияти ушбу қарорни ўз спортчиларини COVID-19`дан ҳимоя қилиш истагида эканлиги билан изоҳлади.
Иорданияда қиролнинг ўгай укаси давлат тўнтаришини уюштиришда гумон қилиниши, Владимир Путиннинг унга яна президентлик сайловларида қатнашишга рухсат берувчи қонунни имзолагани, Мьянмадаги тўқнашувларда вафот этганлар сонининг 564 кишига етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Маълум қилинишича, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосининг «ҳозирча аниқ куни маълум эмас, лекин бу апрель охирида рўй беради». 20 июнь куни эса Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Якшанба куни юз берган сув тошқинлари ва ер ўпирилиши оқибатида Индонезия ва Шарқий Тиморда жами 76 киши ҳалок бўлди, минглаб аҳоли уйсиз қолди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг