Жаҳон

2 сентябрь 2020, 15:03

Қосим-Жомарт Токаев ҳокимликка сайловлар ўтказишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев қишлоқ ҳокимларини (аким) сайлов ўтказиш йўли билан тайинлашни таклиф қилди.

2 сентябрь 2020, 13:25

Россияда COVID-19 га чалинганлар сони 1 млн дан ошди

Россияда эпидемия бошланганидан бери 1 млн дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган. Дунё бўйича эса ушбу кўрсаткич 25,7 млн дан ошган. Россия рўйхатга олинган ҳолатлар бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон мамлакатларидан кейин тўртинчи ўринда турибди.

29 август 2020, 15:42

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди

БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.

29 август 2020, 10:25

«Қора қоплон» фильмининг бош роли ижрочиси ҳаётдан кўз юмди

Marvel Studios компаниясининг «Қора қоплон» фильми билан дунёга машҳур бўлган Чадвик Бозман 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У тўрт йилдан бери саратон билан курашаётган эди.

28 август 2020, 16:02

Жаҳон банки Doing Business рейтингини эълон қилишни вақтинчалик тўхтатди

2018 ва 2020 йиллар эълон қилинган Doing Business рейтинги ҳисоботида юзага келган хатолар сабабли Жаҳон банки ҳисобот маълумотларини қайта кўриб чиқади. Ҳозирча ташкилот рейтингни вақтинчалик эълон қилмайдиган бўлди

28 август 2020, 14:21

Япония бош вазири Синдзо Абэ истеъфога чиқди

Япония Бош вазири Синдзо Абэ 28 август куни бўлиб ўтган пресс-конференцияда соғлиғи ёмонлашгани сабабли истеъфога чиқишини эълон қилди.

27 август 2020, 18:46

«Беларусни қўллаб-қувватлаш учун ёрдамчи ҳарбий куч заҳираси шакллантирилди» — Владимир Путин

Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.

27 август 2020, 16:31

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди

Янги Зеландиядаги икки масжидга қуролланган ҳолатда кириб, 50 дан зиёд одамни ўлдирган Брентон Таррант умрбод озодликдан маҳрум этилди. Унга муддатидан олдин озод этиш тартиби қўлланилмайди. Мамлакат бош вазири ушбу шахс бу жазога лойиқлигини айтиб ўтди.

27 август 2020, 14:09

TikTok раҳбари Кевин Майер ишдан кетди

TikTok бош директори Кевин Майер тўрт ойлик фаолиятдан сўнг, компанияни тарк этди. Майернинг ишдан кетишига компания ва АҚШ расмийлари ўртасида юзага келган зиддият ва сотиш бўйича олиб борилаётган музокаралар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

27 август 2020, 13:01

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди

Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.

26 август 2020, 18:13

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ

Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

26 август 2020, 11:31

Илк бор ўзбекистонлик тадбиркор Forbes Tech кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистонлик тадбиркор Бобир Акилханов Forbes журналининг технология бўйича кенгаши (FTC) таркибига кирди. Тадбиркор ушбу кенгашга аъзо бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлиб, бу унга таниқли журналда технология бўйича мақолалар жойлаштириш имкониятини беради.

25 август 2020, 13:42

Гонконгда коронавирус билан қайтадан касалланиш ҳолати аниқланди

Гонконг университети олимлари коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатини тасдиқлашди. Коронавирусдан даволаниб чиққан йигитга бир неча ойдан кейин яна COVID-19 ташхиси қўйилган.

25 август 2020, 12:50

Ўзбекистон COVID-19 га қарши эмлаш дастурига қўшилди

Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX (коронавирусга қарши вакцина қилиш) дастурига қўшилди. Ҳозирда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

24 август 2020, 17:05

Александр Лукашенко намойишлар жойига вертолётда бронежилет ва автомат билан борди

Якшанба куни юз минглаб иштирокчиларни жамлаган «Янги Белоруссия марши» президент сайловидан кейин тинч намойишлар бошланганидан бери энг катта тадбирлардан бирига айланди. Намойишчилар Мустақиллик саройи ва Давлат байроғи майдонига бордилар, Александр Лукашенко ҳам у ерга учиб келди — у вертолётдан бронежилет ва автомат билан тушди.

21 август 2020, 14:29

Apple капитализацияси 2 трлн долларга етган АҚШдаги илк компания бўлди

Икки йил олдин Apple компаниясининг бозор қиймати 1 трлн долларга етган эди. Ҳозирда унинг капитализацияси 2 трлн доллардан ошган бўлиб, у ушбу натижага эришган АҚШдаги биринчи, дунё тарихидаги иккинчи компанияга айланди.

20 август 2020, 19:27

Беларусда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани ортидан жиноий иш қўзғатилди

Беларусь бош прокурори президентликка номзод Светлана Тихановская тарафдорлари томонидан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани сабабли жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу каби кенгашларнинг фаолияти давлат ҳокимиятини эгаллашга қаратилган, деди у.

20 август 2020, 14:47

Мунир Мамедзаде ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди

Мунир Мамедзаде ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.

20 август 2020, 14:29

АҚШ Демократик партиясидан вице-президентликка номзод тасдиқланди

АҚШ вице-президентлигига Демократик партиясидан Камала Харрис номзод сифатида тасдиқланди. Аввалроқ Жо Байден уни вице-президентликка номзод сифатида танлаганини эълон қилган эди. Камала Харрис 2017 йилдан Калифорния сенатори бўлиб келмоқда.

20 август 2020, 12:23

Алексей Навальний оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган

Россия коррупцияга қарши курашиш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний 20 август куни оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган. Хабар берилишича, у хушсиз ҳолатда ва ҳозирда сунъий нафас олиш аппаратига уланган. У Москвага учаётганида самолётда ҳушидан кетган. Унинг заҳарланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг