Жаҳон

6 ноябр 2020, 18:05

Ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий вафот этди

Машҳур ёзувчи-сатирик Михаил Жванецкий 86 ёшида вафот этди.

5 ноябр 2020, 18:11

Данияда 17 млн қоракузан йўқ қилиниши мумкин

Даниядаги қоракузанларда (норка) мутацияга учраган коронавирус аниқлангани сабабли, 1139 та фермер хўжалигидаги 15−17 млн жониворни йўқ қилиш режалаштирилмоқда.

5 ноябр 2020, 12:05

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден етакчилик қилмоқда

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатларида ғолиб бўлди. Дональд Трамп ушбу штатлардаги овозларни ҳисоблаш бўйича шикоят қилмоқчи. Жо Байден ғалаба қозониши учун сайловчилар коллегиясининг яна 6 та овозини олиши кифоя. 4 та штатдаги натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.

4 ноябр 2020, 18:30

Италияда комендантлик соати эълон қилинди

Коронавирус тарқалиши сабабли Италия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий қилди. Музей ва кўргазмалар ёпилиб, юқори мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтказилади.

4 ноябр 2020, 14:51

Туркиянинг Измир провинциясида зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунига етди

Туркиянинг Измир провинциясида 6,6 баллик зилзиладан кейин бошланган қидирув-қутқарув ишлари якунига етди. Табиий офатдан вафот этганлар сони 114 нафар, жароҳатланганлар 1035 нафарга етди.

4 ноябр 2020, 11:04

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев истеъфо берди

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида қатнашиш мақсадида истеъфога чиққанини эълон қилди.

3 ноябр 2020, 21:09

COVID-19: Европадаги вазият кескин тус олмоқда

Европанинг бир қатор мамлакатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият кескин тус олмоқда. Франция, Германия, Буюк Британия ҳукуматлари карантин чораларини кучайтиришга қарор қилди. Испанияда ва Германияда ушбу чораларга қарши бир қатор намойишлар бўлиб ўтди.

3 ноябр 2020, 18:25

Қозоғистонга кириш ва чиқишга бир қатор чекловлар ўрнатилди

Қозоғистонда мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Қозоғистонга келиш ва транзит ўтиш бўйича визасиз режим бекор қилинди, Туркиядан қатновчи авиарейслар сони камайтирилди.

3 ноябр 2020, 12:40

Венада бир нечта ҳужумлар содир этилди

Номаълум шахслар гуруҳи Австрия пойтахти Венада ҳужум уюштирди. Ҳозирги маълумотларга кўра, 4 киши вафот этган, 18 киши жиддий жароҳат олган. Ҳужумчилардан бири қўлга олиш пайтида ўлдирилди, қолганлари қочишга муваффақ бўлди. Мамлакат канцлери ушбу ҳужумларни «теракт» деб атади.

3 ноябр 2020, 09:44

АҚШда президент қандай сайланади?

3 ноябрь куни АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтади. Президентлик учун республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Дональд Трамп ва демократлар номзоди Жо Байден курашади. Сайлов жараёни қандай кечади, кимнинг овозлари аҳамиятга эга, ким ғолиб бўлади ва қайси штатлар қандай номзодларга овоз беради — ушбу саволларга Иллинойс университети докторанти Икромжон Тўхтасунов ойдинлик киритади.

2 ноябр 2020, 21:54

Жаҳон янгиликлари дайжести

Молдовада президентлик сайловларининг ўтказилиши, Германияда карантин чораларининг кучайтирилиши, Black Star компанияси банк ҳисобларининг блокланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 ноябр 2020, 11:50

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди

Туркиянинг Измир провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди, 962 дан ортиқ киши жабр кўрди.

30 октябр 2020, 18:44

Туркияда кучли зилзила қайд этилди

Туркиянинг Измир провинциясида бир қанча уйларнинг қулашига олиб келган 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

30 октябр 2020, 16:36

Хитойда iPhone сотилиши пасайгани сабаб Apple 83 млрд долларга арзонлади

Apple компаниясининг акциялари 4,21% га арзонлади. Сармоядорларнинг ҳисоблашича, Apple Осиё смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларига рақобатни бой бермоқда.

30 октябр 2020, 12:50

Эмомали Раҳмон бешинчи марта президентлик қасамёдини қабул қилди

Тожикистонда бешинчи маротаба Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси ўтказилди. Сўнгги президентлик сайловларида қатнашиш кўрсаткичи 85,39% ни ташкил қилди ва Эмомали Раҳмон 90,92% овоз билан ғолиб бўлди.

29 октябр 2020, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тайвань оролида 200 кун мобайнида коронавирусга чалиниш янги ҳолатлари кузатилмаганлиги, NASA ва ЕSA Ой яқинида орбитал станцияни яратиши, Кипрда карантинга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 октябр 2020, 15:28

Ниццада номаълум шахс черков яқинида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга ҳужум қилди. Уч киши ҳалок бўлди, қурбонлардан бирининг боши олинган.

29 октябр 2020, 12:10

Франция ва Германия яна оммавий карантин эълон қилди

Франция ва Германия COVID-19 га чалинган беморлар сони ортгани сабабли шу ойнинг ўзида яна такроран карантин эълон қилди. Болалар боғчалари ва мактаблардан ташқари, барча ресторан, бар, кинотеатр ва фитнесс-марказлари ёпилади.

28 октябр 2020, 20:06

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия президентининг Charlie Hebdo’ни судга бергани, АҚШ қочоқларни қабул қилиш квоталарини 15 мингга туширгани, коронавирусга қарши эмланганлар орасида касалланиш ҳолатларининг кузатилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 октябр 2020, 12:00

Беларусда оммавий тартибсизликлар бўйича 500 дан ортиқ жиноий иш очилди

Беларусда оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш ва унда иштирок этиш бўйича 500 дан ортиқ жиноий ишлар очилган, уларнинг аксарияти Минскдаги норозилик намойишлари билан боғлиқ. Президент Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, «халқ ультиматуми» тугаган куни митинг пайтида намойишчиларни тарқатиш тўғрисида шахсан ўзи буйруқ берган.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ХАБАРЛАР


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг